Ошхона

5 хил блинчик начинкаси

Қўзиқоринли

300 гр шампиньон қўзиқоринини қайнатиб, битта тўғралган пиёз билан ўсимлик ёғида қовуринг. Эзғиланган иккита саримсоқ пиёз, 2 ош қошиқ сметана ва 50 гр. қирғичдан ўтказилган пишлоқ билан аралаштириб, туз намагини созлаб олинг. Начинкани тайёр блинчиликлар ичига солиб, ўраб чиқинг. Дастурҳонга тортишда юзасига сметана билан безашингиз мумкин.

Балиқдан

Тўртбурчак шакда тўғралган 150 гр.балиқ филеси ҳамда 2 дона қайнатилган тухумни, 50 гр.майонез, бир боғ шивит ҳамда майдалаб кесилган 2 та тузланган бодринг билан аралаштиринг. Таьбга кўра, мурч қўшинг. Сўнг блинчикни ўрашда фойдаланишингиз мумкин

Гуручли

50 гр қирғичдан чиқарилган пишлоққа 2 дона қайнатилган тухумни тўртбурчак шаклда тўғраб солинг. Масаллиққа 100 гр.қайнатилган гуруч, майда тўғралган ярим боғ кашнич ва шивит, 2 ош қошиқ сметана, туз ва мурчни аралаштиринг. Начинка тайёр бўлгач, блинчикларни ўраш мумкин. Дастурхонга тортишда помидор ва бодринг билан безатиш мумкин.

Мевалардан

2 та олма, биттадан банан ва апельсинни тўртбурчак шаклда тўғранг. 2 ош қошиқ қаймоқ қўшинг. 1 чой қошиқ асал, пичоқ учида долчин зиравори ҳамда таъбга кўра ванилинни солиб, аралаштиринг. Блинчикларни начинка билан тўлдириб, ликопчага терасиз. Юзасини қаймоқ ёки мева жеми билан безатиб, дастурхонга тортиқ этишингиз мумкин.

Товуқ гўштили

300 гр.қайнатилган товуқни майдалаб тўғранг. Паракланган битта пиёз билан ўсимлик ёғида қизартириб олинг. Туз ва мурч қўшиб, таъмини созланг. Сўнг блинчикларни ўрашда фойдаланасиз.

Манба: Darakchi.uz