Биласизми?

7 та табиий тинчлантирувчи восита

Ҳаётимиз турли-туман ташвишлар ва стресслар билан бирга кечади: ишдаги муаммолар, уйдаги кўнгилсизликлар, доимий пул етишмаслиги ва ҳамма нарсага улгуришга бўлган интилиш асабларнинг жиддий бузилишига олиб келиши муқаррар.

Бундай ҳолатда дам олиш, асаб тизими учун эса яхши тинчлантирувчи восита керак бўлади.

  1. Мойчечакли чой

Агар сиз қаттиқ асабийлашган бўлсангиз, бундай ҳолларда мойчечакли хушбўй чой ёрдам беради. Тадқиқотларнинг таъкидлашича, бу шифобахш ўсимлик гулларидаги баъзи бирикмалар мия рецепторларига тинчлантирувчи таъсир кўрсатади.

  1. Кўк чой

Маълум бўлишича, чой барги таркибидаги Л-тианин аминокислотаси таъсирида организм бир неча соат давомида медитация ҳолатида бўлиши мумкин экан. Тадқиқотларнинг кўрсатишича, бу аминокислота хавотирликни йўқотишга ва юракнинг тез ўриши, қон босими кўтарилишининг олдини олишга ёрдам беради.

  1. Мунтазам машқлар

Жисмоний машқлар нафақат мушакларни, балки инсон руҳиятини ҳам мустаҳкамлайди ва унга ҳар хил стрессли ҳолатларга чидамли бўлишга ёрдам беради.

  1. Нафас олмасдан туриш

Йога тажрибаси ташвишланиш ва стрессга қарши курашда нафасни ушлаб туришнинг самарали эканлигини исботлайди. Бунинг учун оғиз орқали тўлиқ нафас чиқариш, аста-секинлик билан тўртгача санаш ва бурун орқали нафас олиш кифоя қилади. Бундан кейин еттигача санаш ва яна оғиз орқали нафас чиқариш керак. Бу машқни бир неча марта такрорланг.

  1. Omega-3 ёғ кислоталари

Тадқиқотлар Omega-3 ёғ кислоталарининг ажойиб антидепрессант эканлигини ва ташвишланишни камайтиришини исботлади. Ярим тўйинмаган ёғ кислоталари сардиналарда, мидияларда, анчоусларда ва бошқа денгиз маҳсулотларида мавжуд.

  1. Ҳаммом ва сауна

Юқори ҳарорат таъсирида мушаклар таранглиги камаяди, бу эса асабларни тинчлантиришга олиб келади. Шу ўринда, тинчланиш учун албатта саунага бориш шарт эмас, чунки бир пиёла иссиқ чой ҳам сизни ичдан иситади, натижада танангизни хотиржамлик эгаллайди.

  1. Ўрмонда сайр қилиш

Ўрмонда сайр қилиш японлар тилида «ўрмон ваннаси» маъносини англатади. 20 дақиқа давомида ўрмонда сайр қилиш тана ҳароратининг ўзгаришига таъсир кўрсатади. Тез-тез ўрмонда сайр қилувчиларда стресс гормони анча паст бўлади, демак бундай сайрлар шаҳар бўйлаб сайр қилишга қараганда фойдалироқдир.

Манба: Daryo.uz