Ўзбекистонда абитуриентлар бир вақтнинг ўзида бир неча олийгоҳга ҳужжат топшириши мумкин бўлади. Бу 2021 йилгача инновацион ривожлантириш стратегияси лойиҳада назарда тутилган.
Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган стратегияни тасдиқлаш бўйича президент фармони лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг муҳокамаси порталида эълон қилинди.
Стратегия лойиҳасида абитуриентларга бир вақтнинг ўзида бир неча олий таълим муассасасига ҳужжат топширишга рухсат бериш масаласи алоҳида банд билан таклиф қилинган.
Ҳозир бундай рухсат йўқ ва шу боис ўзбекистонлик абитуриентлар бир йил тайёрланиб, фақат битта олийгоҳга кириш учун ҳужжат топшириши мумкин.