Биласизми?

Анорнинг 5 та фойдали хусусияти

Бу мазали ва кўзга ташланувчи меванинг фойдали хусусиятлари жуда кўп. У юракни мустаҳкамлайди, саратондан ҳимоя қилади ва гемоглобин миқдорини оширади.

Анорнинг таркибида витаминлар кўп

Анорда ҳам кўпчилик мевалардаги каби кўплаб витаминлар: C, К, B6 ва B9, шунингдек 15 та аминокислота мавжуд. Анор калий, мис, фосфор, магний, йод ва темир каби минералларга бой. Анордаги темир моддаси яхши сингдирилади. Айнан шунинг учун камқонликда бир кунда камида бир пиёла анор сувини ичиш тавсия қилинади.

Анор юракни мустаҳкамлайди

Анор таркибида организмда эркин радикаллар миқдорини қисқартирадиган ва юракка ижобий таъсир кўрсатадиган пунакалагин моддаси мавжуд. Олимлар анор холестерин миқдорини камайтиришини ва қон томирларидаги тошмаларга қарши курашишини аниқлади.

Анор қаришдан ҳимоя қилади

Ёш ўтиши билан инсон организмида тўқималар ва ҳужайраларнинг инқирози юз беради. Тадқиқотлар анор таркибидаги А уролитин моддаси бу жараённи тўхтатиши мумкинлигини кўрсатди.

Анор саратоннинг олдини олади

Кўпчилик озиқ-овқатлар саратонга қарши хусусиятларга эга. Анор — улардан бири. Унинг таркибида организмда хавфли ўсмалар пайдо бўлишига қаршилик кўрсатувчи эллаготанин моддаси мавжуд. Анорни ёки сувини ҳар куни истеъмол қилиш саратон касалликларига чалиниш эҳтимолини бир неча марта пасайтиради.

Анор гемоглобин миқдорини оширади

Гемоглобин — таркиби темирдан иборат оқсил ҳисобланади. Гемоглобин етишмаслигида одам кўнгил айниш, заифлик ва тез чарчашни ҳис қилиши мумкин. Агар сизда гемоглобин миқдори кам бўлса, ҳар куни 150—200 мл дан янги сиқилган анор шарбатини ичинг.

Манба: Daryo.uz