Биласизми?

Антибиотиклардан воз кечиш учун 5 сабаб

2009 йилда ўтказилган тадқиқотлар Норвегия бактериологик зарарланган беморларни ётқизиш борасида дунё бўйича энг пастки ўринлардан бирини эгаллашини кўрсатди.

Бундай кўрсаткичлар сабаблари таҳлил қилинганда, Норвегиянинг бундан 30 йил олдин антибиотиклардан фойдаланишни кескин қисқартиргани ва мамлакатга шу гуруҳдаги кучли таъсир кўрсатувчи дори-дармонларни киритишни тақиқлагани маълум бўлди.

Бу мамлакатнинг тиббиёт ходимлари 80 йиллардаёқ антибиотиклар организмга зарар етказади деган хулосага келган. Бу мақоламизда антибиотиклардан воз кечиш учун 5 сабабни кўриб чиқамиз.

  1. Бактериялар мутацияга учрайди

Кўпчилик мамлакатлар тиббиёт ходимларининг огоҳлантиришича, бактерияларнинг антибиотикларга ўрганиш даражаси шундайки, узоғи билан 10 йилдан кейин бу дорилар бутунлай фойдасиз бўлиб қолади.

Ҳақиқатан ҳам антибиотиклар билан бир марта даволангандан кейин уларнинг яна бир марта фойда беришига ишониб бўлмайди.

  1. Иммун тизими заифлашади

Маълумки, антибиотиклар зарарли ва фойдали микрофлораларни бир хилда ўлдиради. Бунинг натижаси организмга иммунитетнинг жиддий пасайиши билан хавф солади.

Агар касалликлар билан антибиотикларнинг ёрдамисиз курашишга ҳаракат қилинса, организмда ўзига хос хотира ривожланади, бунинг натижасида эса зарарли микроблар билан курашиш қобилияти ҳам ўсади.

  1. Инфекция яна пайдо бўлади

Бактериал зарарланиш билан антибиотик дори-дармонлар ёрдамида курашган беморларда такрор зарарланиш улардан воз кечган беморларга қараганда уч марта кўпроқ кузатилгани маълум бўлди.

  1. ОИТСга чалиниш эҳтимоли

Ўтказилган кўплаб тадқиқотлар антибиотик воситаларни мунтазам равишда қўллаш вақт ўтиши билан иммунитетнинг жиддий бузилишига олиб келишини, бу эса ўз навбатида ОИТС юқиш хавфини оширишини исботлади.

  1. Саратоннинг пайдо бўлиш хавфи

2002 йилда ўтказилган тадқиқотлар касалликларни даволаш учун олти ва ундан кўпроқ марта антибиотиклардан фойдаланган одамларда саратон касалликларининг пайдо бўлиш хавфи 1,5 баравар каттароқ эканлигини кўрсатди.

Антибиотикларни кўп қўллаш аёлларда кўкрак саратонига учраш эҳтимолини кескин ошириши анча илгари исботланган.

Балки, бироз вақт ўтиши билан тиббиёт антибиотиклардан фойдаланишдан бутунлай воз кечишга қарор қилиши мумкин.

Манба: Daryo.uz