Биласизми?

2016 йилда «ақлли аравача»лар оналарга ёрдамга келади

“Indiegogo сайтида «Smartbe» — ақлли болалар аравачасини ишлаб чиқариш учун маблағ тўплай бошлангани маълум қилинди,” деб ёзади InfoCOM.UZ журнали. Ушбу лойиҳа роботехника ва электроника ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Smartbe» компанияси томонидан илгари сурилган.

Ақлли аравачани қўлда бошқариш юриш шарт эмас. Уни Android ёки iOS операцион тизимидаги смартфон ёки ақлли соатлар билан боғлаб қўйсангиз, у ёнингизда, сиз билан ёнма-ён, сизнинг қадам ташлашингизга, йўналишингизга мувофиқ сайр қилади.

Болалар аравачасида камера ўрнатилган бўлиб, смартфон экранидан болани назорат қилиш мумкин, микрофон эса болалар аравачаси ичидаги овозларни эшитиш имконини беради. Бундан ташқари, Smartbe ёнида сигнал чироқлари ва бошқарув пулти ҳам мавжуд. Ишлаб чиқувчилар болалар аравачасида барча функциялар моторлаштирилганлиги, қўлда ҳам ишлатиш мумкинлигини таъкидлайдилар, яъни болалар аравачаси аккумулятори ишдан чиқиб қолмайди. Уни бир маротаба тўла қувватлаб, беш-олти соат фойдаланиш мумкин.

Бугунгача уни лойиҳалаштириш учун 81 минг АҚШ доллари маблағ тўпланган.  Аравача нархи хомашё туридан келиб чиқиб, 300 — 3000 АҚШ долларигача бўлиши мумкин.