1. Аёлнинг юриши чиройли бўлиши керак. Қадди ростланган, қадамлари енгил ва беғубор бўлиши аёлни эркакдан фарқини намоён қилиб туриши лозим. Ёга ва фитнес билан шуғулланиш аёл қаддини гўзаллигини очиб беришга ёрдам беради.
2. Юз ва бадан териси соғ ва парваришланган бўлиши лозим. Бунинг учун ҳафтада бир марта маҳсус ўтли дамланмалардан, ёки денгиз тузларини қўшган ҳолда ванна қабул қилишни унутманг. Юзингизга вақти-вақти билан мунтазам равишда ниқоблар қилинг.
3. Аёл кўзлари унинг энг катта бойлигидир. Кўзлари тиниқ, чарчамаган ва парваришланган бўлиши лозим. Бунинг учун уйқуга тўйиб, кўзга витаминли тампонлардан қўйиб, ўтли данланмалардан кўзни чайиб туриш лозим.
4. Тўғри овқатланинг. Фойдали овқатланиш гўзаллик гаровидир. Ёғли, шўр, ширин егуликлардан бош тортинг. Кўпроқ мева ва сабзавотлардан истеъмол қилинг.
5. Тоза ҳавода кўп бўлинг. Тоза ҳаво организм хужайраларини янгиланишга ижобий таъсир кўрсатади. Ҳар куни сахарда тоза ҳавода жисмоний машғулотларни амалга оширсангиз жисмонан ва руҳам ёшарасиз.
6. Сочингизга алоҳида аҳамият беринг. Соч ҳам аёлнинг гўзаллигини очиб беради. Сочингизни парвариш қилинг. А, Э ва Б витаминларига бой маҳсулотлардан истеъмол қилинг. Соч доим тоза ва парвариш қилинган бўлиши лозим.
7. Тирноқларга аҳамият беринг. Тирноқлар тоза, маникюр қилинган ва соғлом бўлиши керак.
8. Дид билан кийининг. Модани орқасидан қуламасдан, ярашиб турадиган, сизнинг бор камчилигингизни беркитиб, гўзаллигингизни очиб берадиган кийимни танланг.
9. Макияжни тўғри қилинг. Ортиқча бўяниш, дидсиз бояниш ва ёшига мосмас бўяниш аёлни гўзал қила олмайди.
10. Қалбингизни гўзал қилинг. Ташқи гўзаллик доимо ички гўзаллик билан бирга намоён бўлиши лозим. Аёлда ички қалбдаги гўзаллик бўлмаса унинг ташқи кўриниши жалб қила олмайди.
Манба: Avitsenna.Uz