Ошхона

​«Баҳорий гуллар» салати - мавсум тафтини ҳис этинг!

Зарур масаллиқлар (8-10 кишилик): 200 гр. қайнатилган товуқ гўшти, 2 та қайнатилган сабзи, 3 дона қайнатилган тухум, 2 пакет сомонча шаклида қовурилган тайёр картошка, 1 боғ кўк пиёз, майонез, туз.

Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини сомонча шаклида, 2 дона тухумни эса тўртга бўлиб, паррак шаклида тўғранг. Сабзини ҳам узунасига тўртга бўлиб, паррак шаклида юпқа қилиб тўғранг.

2. Алоҳида идишда тўғралган масаллиқларни қовурилган картошка ва майонез билан енгил аралаштириб, тузини созланг.

3. Чуқурроқ ликопчага салатни солиб, атрофини майда тўғралган кўк пиёз билан безатинг. Устки қисмига қирғичдан чиқарилган бир дона тухумни сепиб, сабзидан гуллар ясанг. Гул барги кўк пиёздан ясалади. Таъми яхшиланиши учун 20 дақиқа музлатгичда қўйинг.

Тайёрланиш вақти: 15 дақиқа.

Манба: Darakchi.uz