Ёши улғайиши билан одамнинг янги «ҳақиқий» дўстларни топиши қийин бўлади, чунки йиллар мобайнида орттирган тажрибалари туфайли катта одамлар жуда ажратувчан бўлиб қолади.
Лекин танишлар ва дўстлар ҳамма учун зарур, ҳатто вақт ва тажриба уларни ҳушёрликка ўргатганларга ҳам. Шунинг учун бу мақолани ўқиб аслида дўстликнинг нимаси бизни қўрқитиши, нимаси эса жалб қилиши ва қайси турдаги дўстлар бизнинг бахтли яшашимизга тўсқинлик қилувчи «антидўстлар» деб аталишини билиб оласиз.
Ҳамманинг ҳам ҳаётида қийинчиликлар бўлади, лекин инжиқ одамнинг бутун ҳаёти – фақат муаммолардан иборат. Сиз у билан қачон учрашманг, унинг ҳамма ишлари ёмон бўлади ва бунга ҳамма айбдор: у ҳаммадан кўпроқ ишлайди, лекин унчалик кўп ҳақ олмайди ва ҳоказо.
Ва сиз қаршингизда ўзи ҳам бахтли бўлишга қодир бўлмаган ва сизни ҳам ўзининг омадсизлик гирдобига тортадиган одам турганини тушуна бошлайсиз. Яхшилаб ўйлаб кўринг, сиздаги ижобий энергияни олиб, унинг ўрнига фақат салбий энергия берадиган одам сизга керакми?
Қадр-қимматимизни туширишса, бу бизга ёқмайди. Агар сиз бундай одамларга дуч келсангиз, улар билан муомалада бўлишдан воз кечинг. Қадр-қимматни туширувчилар сизнинг ўсишингизни қабул қила олмайди, улар фақат сизга ўз шахсий фикрини ўтказишга қодир.
Ҳамиша бизга унчалик чиройли, етарлича ақлли ёки омадли эмаслигимизни айтадиган дўстлар, – бу анти-дўстлар. Дўстлар таъна эмас, балки далда бериши керак.
Бу тоифага биз учун севина олмайдиган одамларни киритамиз. Ҳасадчилар бизнинг муваффақиятларимизни қабул қилишга тайёр эмас: бу уларга ёқмайди.
Аслида, ҳаммамиз ҳам одамлармиз ва ҳаммамиз ҳам ҳеч бўлмаса бир марта бу туйғуни ҳис қилганмиз, айниқса ҳали ҳаётда ўз йўлимизни топмаган пайтимизда.
Вазиятдан чиқишнинг йўли – ўз устида ишлаш ва ўзини бошқа одамлар билан солиштиришни бас қилиш. Биз дўстимизнинг муваффақиятидан чин юракдан қувонсак, бу унинг учун муҳим ёрдам ҳисобланади.
Манба: Daryo.uz