Биласизми?

Бел билан дўстлаша олмайдиган 9 мева

Гарчи бу меваларда организм учун зарур бўлган фойдали моддалар жуда кўп бўлса ҳам, улар қоринни чинакамига дамлатиб юбориши мумкин.  Мевалар таркибида шакар жуда кўп, айнан эса газ ҳосил бўлиши ва дамлашга сабаб бўлувчи фруктоза ва сорбитлар мавжуд.

Шунингдек, уларда сизнинг белингизни торайтирувчи клетчаткалар кўп, лекин бошида газ ҳосил бўлиши натижасида қорин катталашишига сабаб бўлади.

Албатта, бу фойдали мевалардан бундай «ножўя самаралар» туфайли воз кечиш керак эмас.

Олма

Антиоксидантлар резавор мевалардагига қараганда яшил олмаларда кўпроқ. Бу мевада баъзи одамларнинг ҳазм қилиши қийин бўлган фруктозалар кўп.

Агар сиз бу муаммо билан шахсан таниш бўлсангиз, яримта олма билан чекланинг ва уни секинроқ чайнанг. Бу организмга олинган клетчаткани ҳазм қилиш учун бироз кўпроқ вақт беради.

Нок

Нок таркибидаги «ёмон» холестерин миқдорини пасайтириш ва тўйиш ҳиссини кучайтириш хусусиятига эга эрувчан клетчаткаларнинг бир тури бўлган пектин миқдори бўйича соғлом парҳезда фахрли ўринни эгаллайди. Нокларда ҳам бир томондан ҳазм қилиш тизимига ёрдам берувчи, иккинчи томондан жиддий дамлашни келтириб чиқарувчи унчалик кўп бўлмаган миқдорда сорбитлар бор.

Гилос, узум, манго, ананас

Бу меваларни нима умумийлаштириб туради? Кўп миқдордаги шакар! Ва баъзан у ингичка ичакда тўлиқ сингиб кетишга улгура олмайди. Йўғон ичакка тушгандан кейин, у сизни ҳаво пуфаги каби шишириш учун бор имкониятларини ишга солади. Шакарнинг йўғон ичакка тушмаслигининг олдини олишнинг энг яхши йўли — бу меваларни яхшилаб чайнаш ва кунлик меъёрини 1 стакандан оширмаслик.

Қуритилган ўрик, майиз ва олхўри қоқи

Қуруқ мевалар метаболизмни кучайтириши мумкин, лекин шунингдек улар қоринни дамлатиши ҳам мумкин. Бунинг сабаби шундаки, қуруқ мевалардаги клетчатка ва шакар концентрацияланган ҳолатда бўлади ва бу айниқса йўғон ичакдаги бактерияларга ёқиб тушади. Ферментланган шакар ва клетчатка яхши ҳазм бўлмайди, газлар ҳосил бўлиши ва қорин дамлашини келтириб чиқаради.

Манба: Daryo.uz