Ошхона

Бисквит тайёрлашнинг 6 олтин қоидаси

1.    Бисквит яхши кўтарилиши учун туxумнинг оқи солинган идишни совуқ сув солинган каттароқ идишга солиб кўпиртиринг. Сариғи эса илиқ сув солинган идишда аралаштиринг.

2.    Яна бир муҳим қоида! Тухумларни зинҳор алюмин идишда кўпиртирманг, бунда хамирнинг ранги ўзгариши мумкин. Агар уни барча қоидаларга риоя қилган ҳолда тайёрласангиз, хамирюмшатгич қўшмасангиз ҳам бўлади.

3.    Бисквит хамирини қолипга солаётганингизда, идиш тўлиб кетмаслигига, ярмидан сал ошишига аҳамият беринг. Хамир кўтарилганда тошиб кетмасин.

4.    Газ печини 180-200 гр. да қиздиринг, ундан паст оловда ҳамир бўкиб қолади, баландида эса таги куйиб, ичи пишмай қолиши мумкин.

5.    Ёғоч таёқча ёрдамида унинг пишган, пишмаганлигини аниқлаш мумкин. Бунинг учун таёқчани коржга тиқиб кўрасиз. Агар таёқча қуруқ чиқса, демак бисквит тайёр.

6.    Бисквит пишганидан сўнг совигунча қолипдан ола кўрманг. Қолип атрофини нам сочиққа ўраб қўйсангиз, осон ажралади.

ocItGXVCpvnUdXyWhGCWPcG1_gSwipZW

Манба: Darakchi.uz