Буюк Британиянинг Бирмингем университети олимлари овқат ейишдан олдин бор-йўғи 500 мл литр (тахминан 2 стакандан сал кўпроқ) сув ичилса, озиш мумкинлиги ҳақидаги хулосага келдилар.
Олимлар бу оддий усул жуда ҳам самарали ва соғлиқни сақлаш соҳасидаги мутахассислар томонидан унга талаб катта бўлишини тахмин қилмоқдалар, деб ёзмоқда vokrugsveta.ru нашри.
Тадқиқотда семиришдан азият чекувчи 84 нафар катта ёшдаги одам иштирок этди. Улар устида 12 ҳафта давомида кузатув олиб борилди. 41 кишидан ташкил топган гуруҳга овқатланишдан ярим соат аввал 500 мл литр оддий сув ичиш таклиф қилинди. Бунда газланган ёки шакар қўшилган сув ичиш тақиқланди. Қолган 43 иштирокчига овқат тановул қилишдан олдин ошқозонлари тўладек фараз қилиш таклиф этилди. 12 ҳафта ичида 1-гуруҳ иштирокчилари 2-гуруҳдагиларга нисбатан ўртача 1,3 кг кўпроқ вазн ташлашга муваффақ бўлдилар. Бунда учта асосий таом тановул қабул қилишдан (нонушта, тушлик, кечки овқат) аввал сув ичганлар ўртача 4,3 кг га, буни бир марта қилганлар эса 0,8 кг га оздилар.
Олимларнинг таъкидлашларича, улар томонидан кашф қилинган озиш усулининг афзаллиги унинг оддийлигидадир. Вазн ташлаш учун кунига уч маҳал маълум вақтда зарур миқдорда сув ичиш керак. Соғлом диета ва жисмоний машқлар билан биргаликда бу усул семиришдан азият чекувчилар учун анча самаралироқ озиш имконини беради. Олимлар бу озиш усулини узоқроқ вақт давомида кўпроқ иштирокчилар билан давом эттиришни мўлжаллашмоқда.
Бу орада Массачусетс технологик ва Гарвард университетлари олимлари озишнинг яна бир усулини ўйлаб топдилар – улар семиришга жавоб берувчи генни блоклашни ўрганиб олдилар.