Американинг Merriam-Webster луғати (Уэбстер луғати) 2018 йилнинг сўзи сифатида “адолат” (justice) сўзини танлади.
Жорий йилда ушбу сўз интернет фойдаланувчилари томонидан ўтган йилга қараганда 74 фоизга кўпроқ қидирилган.
Луғат муаллифлари сўзларига қараганда, “адолат” ва “адлия” каби маъноларни англатувчи justice сўзи ОАВларда Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашуви сабабли ёдга олинган.
Шунингдек, энг машҳур сўзлар ўнталигидан “миллатчилик” (nationalism), “ўзгача фикрловчи” (maverick), “фойдасиз” (feckless) каби сўзлар ўрин олган.
2017 йилда Merriam-Webster талқинига кўра “феминизм” йил сўзига айланган эди.