Чиройли шакл берилган мевалар дастурхон кўркига янада кўрк бағишлайди. Умуман олганда, бу қийин иш эмас, фақат баъзи қоидаларга риоя қилиш кифоя.
- Мева танлашда янги узилганлиги, шикаст етмаганлиги ва эзилмаганлигига эътибор беринг, акс ҳолда улардаги доғ ва ғадир-будур қисмлар яққол кўзга ташланиб қолади.
- Кесишдан аввал меваларни яхшилаб ювиб, артишни унутманг, улар ҳўл бўлмаслиги керак.
- Меваларни меҳмонлар келгач, дастурхонга тортиш олдидан кесган маъқул, чунки бўлакланган мевалар тезда қорайиб қолади.
- Мева кесишда жуда ўткир пичоқдан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
- Кесилган меваларга иштаҳани очувчи кўриниш бериш учун уларга желатиндан тайёрланган желе суриб чиқиш мумкин.
- Идиш тўғри танланган бўлиши лозим, у оппоқ рангда бўлгани маъқул.
Қуйида эса меваларни дастурхонга тортиш усулларидан баъзилари билан танишишингиз мумкин.