Саломатлик

Эндемик бўқоқ: салбий оқибатлари, олдини олиш ва даволаш

Ёд миқдори етишмаслиги турли қалқонсимон без касалликларини келтириб чиқаради. Бу касалликнинг юртимиз ҳудудидаги энг кенг тарқалган тури эндемик бўқоқ бўлиб, асосан, ёш болалар, ўсмирлар, ҳомиладор ҳамда эмизикли аёлларда кўп учрайди.

Без фаолиятининг пасайиши, ёд миқдорининг етишмаслиги қуйидаги салбий оқибатларни юзага келтиради:

[dropcap type="circle"]1[/dropcap]Ҳомиладорликда оғир асоратларга сабаб бўлади:

  • Ҳомилада мия ривожланишига салбий таъсир кўрсатади;
  • Умуман, ҳомила ўсиши ва ривожланишида орқага қолиш;
  • Бола ташлаш ва боланинг муддатидан олдин туғилиши;
  • Ўлик чақлоқнинг ёки ақлий ва жисмоний жиҳатдан заиф, ногирон боланинг дунёга келиши…

[dropcap type="circle"]2[/dropcap]Болаларда ўсиш жараёнини кечикиши ва ақлий қобилиятни пасайиши;

[dropcap type="circle"]3[/dropcap]Юрак-қон томир касалликлари;

[dropcap type="circle"]4[/dropcap]Гипертония;

[dropcap type="circle"]5[/dropcap]Гипотония;

[dropcap type="circle"]6[/dropcap]Атеросклероз;

[dropcap type="circle"]7[/dropcap]Ошқозон-ичак касалликлари;

[dropcap type="circle"]8[/dropcap]Қабзият ва ич кетиши;

[dropcap type="circle"]9[/dropcap]Асаб тизими фаолияти бузилиши;

[dropcap type="circle"]10[/dropcap]Депрессия;

[dropcap type="circle"]11[/dropcap]Жинсий безлар фаолияти сусайиши;

[dropcap type="circle"]12[/dropcap]Суяклар ривожланишинининг пасайиши;

[dropcap type="circle"]13[/dropcap]Паст бўйлик ва остеопороз;

[dropcap type="circle"]14[/dropcap]Айрим ҳолатларда бу хасталик қалқонсимон безда саратон бўлмаган ва ёки саратон ўсимталарининг пайдо бўлишига замин яратади.

[dropcap type="circle"]14[/dropcap]Ҳатто ёд танқислигининг энг енгил шаклида ҳам минтақа аҳолисининг интелектуал салоҳияти 15-20 фоизга камаяди.

Ёшга нисбатан ёдга бўлган кунлик эҳтиёж миқдори қанча?

  • 12 ёшгача бўлган болалар учун – 50 мкг;
  • 2-6 ёшгача бўлган болалар учун – 90 мкг;
  • 7-12 ёшгача бўлган болалар учун – 120 мкг;
  • 12 ёшдан катталар учун – 150 мкг;
  • Ҳомиладор ва эмизикли аёллар учун – 200 мкг.

Хасталикнинг олдини олиш ва даволаш:

[dropcap type="square"]1[/dropcap]Эндемик бўқоқнинг олдини олиш ҳамда даволашнинг энг самарали, энг осон ва арзон усули – бу ёдланган ош тузи истеъмоли;

[dropcap type="square"]2[/dropcap]Ёд препаратларидан истеъмол қилиб бориш (шифокор текширувидан сўнг);

[dropcap type="square"]3[/dropcap]Ёд миқдори океан балиқларида жуда юқори. Ёд танқислигига қарши курашиш учун Тинч океани маҳсулотларининг консерва кўринишидан еб туриш лозим. Бироқ илмий текширувлардан маълум бўлишича, Амударё ва Сирдарё сув ҳавзаларидан тутилиб истеъмол қилинадиган балиқларда ёд миқдори жуда кам.

Хурмо ва ёнғоқ бўқоқнинг олдини оладими?

100 грамм хурмода атиги 2,8 мкг, ёнғоқда эса 4,6 мкг ёд борлиги маълум бўлган. Ёд кам минтақада яшаганлигимиз туфайли юртимизда етиштириладиган мева, сабзавот, дуккакли экинлар, сув ва тупроқ таркибида ҳам бу модда кам бўлиб, организмнинг ёдга бўлган эҳтиёжини қондира олмайди.

Ёшларимизнинг бенуқсон, соғлом ривожланишида, ҳомиладор аёллар фарзандларини бекам-у кўст дунёга келтиришларида қалқонсимон без гормонларининг аҳамияти ниҳоятда катта. Доимо саломат бўлинг, азизлар! Барчамизни Оллоҳ ўз паноҳида асрасин!