Бу тез бажариладиган машқлар танадаги ҳамма мушакларни ҳаракатга келтиради, қонни юриштиради ва қувват беради.
1-машқ. Супер аёл
Тананинг букилувчи мушаклари ва сон мушаклари ишлайди.
Қорин билан ётинг, оёқ ва қўлларингизни бараварига кўтаринг. 15–20 марта бажаринг.
2-машқ. Букилиш
Қорин мушаклари ишлайди.
Чалқанча ётинг, оёқларни тўғри тутинг, қўлларни бошингиз устига узатинг. Аввал қўлларингизни кўтаринг, кейин гавдани. Ўтиринг, қўлларингизни оёқнинг учига тегизинг, кейин яна чалқанча ётинг ва қўлларингизни бошингиз узра узатинг. 10–15 марта такрорланг.
3-машқ. Тескари букилиш
Қорин ва белни букувчи мушаклар ишлайди.
Чалқанча ётинг, қўлларни тана бўйлаб жойлаштиринг, оёқларни ердан 45 даражали бурчак остида кўтаринг. Оёқларни букинг ва тосни ердан сал узган ҳолда тиззаларни кўкракка томон тортинг. Бошланғич ҳолатга қайтинг. 10–15 марта такрорланг.
4-машқ. Ётган ҳолда оёқни кўтариш
Сон мушаклари ишлайди.
Қорин билан ётинг, бошни олдингизга букилган қўлларга қўйинг. Оёқни тўғрилаб кўтаринг ва унчалик катта бўлмаган амплитудада пружинасимон ҳаракатлар қилинг. Ҳар бир оёқда 20 мартадан бажаринг.
5-машқ. Қўлларнинг бурилишлари
Елка мушаклари ишлайди.
- Қўлларингизни ён томонларга очинг, елкаларни ерга параллел ҳолатда тутинг, қўлларни тирсакдан 90 даражали бурчак остида букинг. Панжаларни бошингиз билан баравар ҳолатда тутинг.
- Елкалар ҳолатини ўзгартирмасдан, билакларни пастга туширинг.
- Қўлларни ён томонга тўғриланг, тирсакларни юқорига, бармоқларни эса — пастга қилинг.
- Билакларни пастга туширинг, қўлларни тирсакдан 90 даражали бурчак остида букинг.
- Билакларни юқорига кўтаринг ва машқни яна 19 марта такрорланг.
Машқларни эрталаб бадантарбия сифатида ёки кун давомида бажаришингиз мумкин.
Манба: Daryo.uz