Оила

Фарзандсизлик — «оғритмас дард»

Фарзандсизлик ҳозирда кўпчиликни қийнаётган «оғритмас дард» ҳисобланади. Тиббий жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, фарзанд кўрмасликнинг кўпгина ҳолатлари учрайди. Буларга кўпгина касалликлар, аъзолардаги камчиликлар ва ҳоказо тиббий асоратлар. Булардан ташқари фарзандсизликнинг оддийгина ижтимоий тиббий ҳолатлари ҳам борки, булар таъсирида соғ инсонни ҳам турли «халқ ташхислари» орқали касалга ёки «фарзандсиз» деган номга мушарраф қилиб қўйиш мумкин. Биз ҳозир шундай сабаблар билан сизни таништириб ўтамиз:

Биринчи сабаб, айрим ёш келин-куёвлардаги олти ойгача муддатда фарзанд бўлавермаслигини физиологик ҳолат яъни меёр дея қабул этишмайди. Чунки, бунда организмдаги айрим «элементлар» ўзаро бир бирига мослашиб олгунича вақт керак бўлади. Лекин, ёшлар буни тушунмаслиги туфайли муносабатларни чигаллаштиради. Иккинчи сабаб, фарзанд бўлишини ўта интиқ кутиш, бу борада келинларга қилинадиган тазйиқлар (айниқса, қайноналар томонидан) ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатмай қолмайди. Зиқлиқ натижасида, қолаверса, «ҳайз олди синдроми» пайтидаги сиқилишлар ҳомиланинг кўз илғамас даражада кичик пайтидаёқ сезилмай, одатий қони таркибида тушиб кетаверишига сабаб бўлиши мумкин; Учинчи сабаб, ёш келин-куёвлар орасида «жинсий муносабат нечоғли кўп бўлса, шунча тез фарзандли бўлиш мумкин» деган нотўғри тушунча мавжуд.  Аммо, фарзандли бўлиш учун эркакнинг уч кунлик уруғи йиғилсагина кифоя қилади. Тўртинчи сабаб, жинсий муносабатдан сўнг, аёл киши ўз вужудидан эрнинг уруғ суюқлиги оқиб чиқиб кетмаётганлигига эътиборли бўлишимайдилар. Жимодан сўнг тезда ғусл қилиш учун туриб кетиш ярамайди. Тўла уруғланиш ўз ўрнида қарор топиши учун икковлон бир неча соат ўринларидан қўзғалмай суҳбатлашиб ётганлари маъқул; Бешинчи сабаб, ўта тез жинсий муносабатда бўлавериш айрим ҳолларда аёл қинида эркакнинг спермасига нисбатан қарши антителолар ҳосил бўлиши мумкин. Буни содда қилиб тушинтирадиган бўлсак, бирор касал билан касаллансангиз организм унга қарши антитело ишлаб чиқаради. Сиз эса соғаясиз. Бу жараён аввалги ҳолатнинг тескарисидир. Яъни аёл организми соғайиш ниятида антителолар ишлаб чиқаради. Лекин, бу касалликка, айни фарзандсизлик касаллигига чалинишга сабаб бўлади. Бунга илмий тиббиётда  «иммунологик бепуштлик» дейилади. Асосий ижтимоий сабаб, ҳозирги кунимиз кўпчиликда саёҳатлар билан ўтмоқда, биров ишлашга, биров дам олишга, кимдир ўқишга ва шунга ўхшаш «гўшангадан узоқ ҳолатлар». Бундай ҳолатдаги ёшлар ўз жуфти билан ҳафтада, ойда айримлари йилда бир марта учрашишади. Хотинлари эса, ота-онасининг ҳизматларида бўлиб юришаверади. Учрашув кечалари эса, доим аёлнинг тухум ҳужайраси етилиш вақтига яъни овуляция даврига тўғри келавермайди. Табиий ҳолки, фарзандни кейинги сафар келганда кўриш кечикиб бораверади. Аслини оладиган бўлсак, ҳар бир оиланинг ижтимоий фикрлашига қараб, бу сабаблар ҳам ўзгариб боради. Биз мисол қилган сабаблар умуман олганда, бизнинг жамиятда кузатилиб турган оддий ҳолатлардир. Агар шу ҳолатлар бартараф этилса, балки , ажралишлар сони камаярмиди!!!

Манба: Avitsenna.Uz