Биласизми?

Фольгадан ясалган шарчалар кир ювишда қандай ёрдам беради?

Кийимларни тозалаш – жуда серташвиш ва синчковликни талаб қиладиган иш.  Ҳатто агар сизнинг кир ювиш машинангиз энг сўнгги русумда бўлса ҳам, баъзан ювилган кийимларнинг сифати сизни ранжитади: гоҳ доғ излари қолади, гоҳ ўзингиз хоҳлагандек тоза ювилмайди, гоҳида бенуқсон кўринишингиз зарур бўлган пайтларда сунъий газламадан тикилган либослар аксига олгандек электрлана бошлайди.

Охирги кўнгилсизлик масаласида бошимиздан ўтказган тажрибаларимизни ўртоқлашганимиз яхшироқ деб ўйлаймиз.

Маълум бўлишича, ҳар қандай қимматбаҳо кондиционерлардан кўра, ўз қўлларингиз билан ясалган оддий алюминий фольгадан қилинган маҳкам шарчалар бундай электрланишни  муваффақиятли равишда енгиб чиқар экан.

Балки сиз буни яхши биларсиз, алюминий – статик электрланишни нейтраллаштирувчиларнинг энг яхшиларидан бири ҳисобланади.

Ва агар сиз фольгадан ясалган бундай шарчани кир машинасига кийимлар билан бирга солсангиз, унда газламалар алюминий ионларига тўйинади ва «ёпишиш»ни бас қилади.

Энди бундай ёрдамчилар сизнинг ҳар бир кир ювишингизда қатнашиши мумкин: бу шарча сизга ярим йил хизмат қилади (айтмоқчи, уларнинг бир йўла бир нечтасидан фойдаланиш мумкин).

Мана кўрдингизми, энг оддий ва деярли бепул восита сизга нафақат электрланган кийимларнинг ёқимсиз хусусиятларидан қутулишга, балки маблағингизни тежашга ҳам ёрдам беради. Чунки кир ювишда ишлатиладиган кондиционерларнинг нархи арзон эмас.

Манба: Daryo.uz