22 сентябрь куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон паралимпия термасини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Gazeta.uz ёзмоқда.
Бош вазир ўринбосари Адҳам Икрамов ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усмонов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Фахрий меҳмонлар Паралимпия ғолиб ва совриндорларига пул мукофоти сертификатлари ҳамда «Малибу» автомобили калитларини тақдим этди.
Спортчилар номидан сузувчи Фотимахон Амилова, дзюдочи Феруз Саидов, енгил атлетикачи Миран Сахатов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Умид Аҳмеджанов сўзга чиқиб, раҳбарият ва Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.
XV ёзги Паралимпия ўйинлари Рио-де-Жанейрода 18 сентябрда ўз якунига етди. 32 кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси 31 медаль билан медаллар сони бўйича 16-ўринни банд этди.