Маданият

Газ плитаси, духовка ва микротўлқинли печни қандай тозалаш керак?

Ошхонадаги маиший техникаларни тозалашда таркибида кимёвий моддалар бўлган турли воситалардан фойдаланишга қўрқади киши. Бундай пайтда ҳар бир хонадонда топиладиган табиий воситалар қўл келади.

Микротўлқинли печни тўғри маънода “ялтиратиш”да ош содаси ва сиркадан фойдаланиш мумкин. Ярим стакан ош содасини 3 ош қошиқ сув билан аралаштиринг ва печдаги кирланган жойларга суриб чиқинг. Уни бир кечага шу тарзда қолдиринг. Эртаси куни аралашмани нам латта билан артиб ташланг.

moem02

moem03

moem04

Шиша-керамика газ плитасини тозалаш учун, унинг юзасига ош содасини сепиб чиқамиз, устидан бироз сирка қуямиз. Шунда табиий кўпик пайдо бўлади. Уни 15 дақиқадан сўнг ҳўл латта билан артиб ташлаш мумкин.

moem05

moem06

moem07

Зангламайдиган пўлат плитани эса қаттиқ чўтка ёрдамида кирдан халос этиш мумкин. Ош содаси ва сирка аралашмасини плита юзасига чўтка билан яхшилаб ишқалаш кифоя. Охирида нам латта билан тозалаб артинг.

moem11

moem12

Духовка ичини тозалашда губка асқотади. Ярим стакан сувни 1/3 стакан сода билан аралаштириб, идиш ювиш воситасидан бир ош қошиқ қўшиб юборамиз. Аралашмага губкани ботириб олиб, духовкага суриб чиқамиз. 15—20 дақиқадан сўнг тоза губка билан артиб ташлаймиз.

moem09