Тараққиёт ўзи билан бирга фақат фаровонликни эмас, балки чиқимларни ҳам олиб келади ва биз буни ҳамма жойда учратамиз.
Ювиш воситаларининг такомиллаштирилган қоидалари ҳар қандай кирларни мукаммал тарзда кетказишни осонлаштира бошлаши билан одамларда ҳар хил аллергиялар намоён бўлиш ҳоллари кескин равишда ошди.
Саломатлигимизни асраш учун экологик жиҳатдан тоза бўлган ювиш воситаларига қайтишнинг вақти келди.
Зарaрли ювувчи воситаларни экологик тоза воситаларга алмаштиришнинг бир неча усулларини кўриб чиқамиз:
-
Универсал ювиш воситаси
Таркиби:
- совун 72% – 100 г;
- истеъмол содаси – 2 ош қ.;
- хушбўй ёғ – 5 томчи;
- иссиқ сув – 100 мл.
Тайёрлаш усули:
Майда қирғичда қирилган совун майдасини иссиқ сувга солинг ва губка билан кўпиртиринг. Сода, хушбўй ёғни қўшинг ва яна кўпиртиринг. Миксердан фойдаланишингиз мумкин.
Қўллаш: Ҳосил бўлган паста ёрдамида сиз нафақат идишларни, балки кафеллар, сантехника ва ошхона жиҳозларини ҳам осонгина тозалашингиз мумкин.
-
Идишларни ювиш учун гель
Таркиби:
- совун 72% – 25 г;
- глицерин – 4 ош қ.;
- ароқ – 1 ош қ.;
- иссиқ сув – ½ литр.
Тайёрлаш усули:
Қирғичда қирилган совунни металл идишга солинг ва озроқ иссиқ сув қўшинг. Совун яхшилаб эриши учун метал идишни сув солинган бошқа идиш ичига жойлаштиринг ва газга қўйинг. Қолган сувни аста-секин қўшинг ва совун бутунлай эригунча аралаштиринг. Кейин идишни оловдан олинг ва совитинг. Тайёр бўлган масса совугандан кейин глицеринни ва ароқни қўшинг. Яхшилаб аралаштиринг ва алоҳида идишга солиб қўйинг.
Қўллаш: Ҳосил бўлган восита идишлардаги ёғларни яхши тозалайди ва қўлларга зарар келтирмайди.
Манба: Daryo.uz