Биласизми?

Интернет ишламай қолганида нима билан шуғулланиш мумкин?

Жуда ёмон воқеа содир бўлди: сизда интернет ишламай қолди. Бунинг сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин: провайдернинг нимасидир бузилган ёки ўз вақтида тўлашни унутгансиз ёки бошқалар.

Қуйидаги 15 иш сизга вақтни қисқартиришга ва ҳатто янги малакалар олишга ёрдам беради.

  1. Китоб шкафида тафтиш ўтказинг. Китобларни алифбо бўйича жойлаштириб чиқинг, варақланг, биронтасини ўқишни бошланг.
  2. Йиғиштиринг. Балки ошхонада ювуқсиз идишлар тўпланиб қолгандир, ҳамма жойни чанг босгандир.
  3. Ўз фикрларингизни ёзинг. Келгуси ой учун режа тузинг, биринчи миллионни нимага сарфлаш ҳақида хаёл суринг.
  4. Вақтингизни уй ҳайвонлари билан ўтказинг.
  5. Ухланг. Уйқу ҳам сериаллар каби қизиқарли бўлади.
  6. Дўстларингизга қўнғироқ қилинг.
  7. Қариндошларингизга қўнғироқ қилинг. Нафақат ота-онангиз билан, балки бобо, бувингиз билан ҳам гаплашинг.
  8. Бирон нимани тузатинг. Балки сизда оёғи синган стул бўлиши мумкин.
  9. Балконни йиғиштиринг. Кўпчилик уни эски ва кераксиз нарсаларни сақлайдиган омбор сифатида ишлатади. У ерга қарашга ва ҳамма лаш-лушларни ташлаб юборишга ўзингизда куч топинг.
  10. Мусиқа асбобини чалинг. Фортепяно, гитара, гармошка, ёғоч қошиқлар — деярли ҳар бир уйда буларнинг биронтаси албатта топилади.
  11. Сайр қилинг. Смартфонсиз ва чексиз хабарларсиз сайр қилишнинг гашти ўзгача бўлади.
  12. Музейга боринг. Музейда ҳам жуда кўп янги маълумотларни билиб олишингиз мумкин.
  13. Кинога тушинг. Катта экран қаршисида ва попкорн билан маза қилиб янги фильмни томоша қилинг.
  14. Стол ўйинлари кечасини ташкил қилинг. Ҳайрон бўлманг, лекин кўпчилик дўстларингиз ва танишларингиз келиб ўйнашга рози бўлади!
  15. Спорт билан шуғулланинг. Машқ қилиш, югуриш билан— танангизни ҳис қиласиз, уни уйғотасиз.

Эсингизда тутинг: вақтинча маълумотлар оқимидан чиқиш ва ҳақиқийлик билан ёлғиз қолиш ҳеч қўрқинчли эмас.

Манба: Daryo.uz