Ёзнинг иссиқ кунларида юз териси алоҳида парваришга муҳтож.
Ёзнинг жазирама кунларида юз терисини соғлом сақлашда ёрдам берувчи 5 та қоида:
Намлантириш
Ёзда организм бошқа мавсумларга қараганда суюқликка кўпроқ муҳтож бўлади. Кунига 2 литргача газланмаган сувни ичиш керак, агарда ҳарорат 30 градус даражадан юқори бўлса, унда сув ҳажмини 3 литргача кўпайтириш мумкин. Бироқ, терини намлантириш учун фақат сувнинг ўзи етарли эмас. Намлантирувчи воситалар, лосёнлар ва термал сув ёзда тери учун айни муддао. Ёзда юз терисини минерал сув, кўк чой ёки доривор ўтлардан тайёрланган муз бўлакчалари билан намлантириш жуда фойдали.
Тўғри овқатланиш
Ёзда парҳезли таомларни истеъмол қилиш терининг нормал мувозанатини сақлашда жуда фойдалидир. Эрталаб сули ёрмали бўтқаларга ўсимлик ва бодом ёғини қўшиб тайёрлаш ҳам фойдалидир.
Нозик парвариш
Ёзда юз териси парвариши нисбатан юмшоқ ва нозик бўлиши керак. Бу даврда спиртли тоник ва лосёнларни ишлатиш тавсия этилмайди. Улар юз терисини жуда ҳам қуритиб юборади.
Ҳимоя
Барча ёзги косметик воситалар қуёшдан асровчи компонентлардан иборат бўлиши лозим. Одатда уларнинг мавжудлигини ёриқдан ўқиб билиш мумкин. Ҳимоя филтрлари эрта тери қаришини олдини олади. Ҳаттоки ёзда ҳам юзга ёғли воситаларнинг ўрнига намлантирувчи воситаларни суриш керак. Энг иссиқ кунларда қаришнинг олдини олувчи воситалрдан яхшиси вос кечинг. Улар таркибидаги моддалар юз териси яллиғланишига олиб келиши мумкин. Ёзда юз териси чанг ва теридан кўпроқ ифлосланиб, юз терисининг кир бўлиши хавфи мавжуд. Ушбу ҳолатни бартараф этиш учун ҳафтада икки марта юз териси учун юмшоқ скраблардан фойдаланинг. Энг яхшиси, ёзда табиий косметикадан фойдаланиш яхшироқ.
Ниқоблар
Сабзавот ва мевалардан тайёрланган ниқоблар – юз терисини гўзал ва ёш сақлашда энг фойдали воситадир. Турли ниқобларнинг фойдалилик хусусиятлари бир хил эмас. Узум, кабачки, бодринг ва бақлажон юзни яхши намлантиради, лимон, қулупнай оқартиради ва озиқлантиради. Сабзили ниқоб тошмаларга ёрдам берса, малина, смородина, олча шифоли таъсири этиб, ўрик яллиғланишни олдини олиб, шафтоли эса тинчлантирувчи хусусиятга эга.
Мана бир нечта қийин бўлмаган ниқобларнинг тайёрлаш усуллари: Намлантирувчи ўрикли ниқоб: Ўрикдан унинг шарбатини сиқиб чиқаринг. Кейин 1:1 нисбатда шарбатни сут билан аралаштиринг. Докани шарбатга намлантиринг ва юзингизга 15 дақиқага устидан нам сочиқ билан ёпиб қўйинг. Бу ниқоб юз терисига соғлом кўриниш бериб, яхшигина тинчлантиради ва намлантиради.
Смородинали ниқоб: Қора смородина сувини сиқиб, унга буғдой ёки жўхори уни қўшинг. Сметана ҳолатигача аралаштиринг. Ниқобни юзингизга 15 дақиқага суриб қўйинг. Смородинали ниқоб ҳар қандай юз терисини юмшатади ва озиқлантиради.
Ёғли юз териси учун олмали ниқоб: битта олмани пўсти ва донакларидан тозаланг. Сўнг қирғичдан ўтказиб, тухум оқи билан аралаштиринг. Ниқобни юзингиз ва бўйнингизга 15 дақиқага суртиб қўйинг. Ниқоб терини озиқлантиради, юмшатади ва тозалайди.
Манба: Avitsenna.Uz