Жигар одам организмидаги энг катта паренхиматоз орган бўлиб, 300 млрд жигар ҳужайраларидан (гепатотситлардан) ташкил топган, бу ҳужайраларда 2000 турдаги ферментлар жойлашган бўлиб, улар организмдаги ҳамма биохимик реакцияларда воситачи бўлиб организмдаги ҳаётий жараёнларда иштирок этади. Шунинг учун жигарни “организмнинг комплексли кимё фабрикаси” деб аташади. Жигар организмни дезинтоксикатсияда, моддалар алмашинувини бошқаришда, ўт ишлаб чиқариш ва ажратишда катта рол ўйнайди, қонни ивишини бошқаради, иммунитетни ушлаб туради.
Метаболик функцияси. Жигар қанд, оқсил, ёғ алмашинувида иштирок этади. Ўт ишлаб чиқариш ва ажратиш. Гепатотситлар ўт ишлаб чиқаради ва ажратади, сўнг ўт йўли орқали консентратцияси бўладиган жойга, яъни ўт пуфагига ўтади. Ҳар куни жигар 800 – 1000 мг ўт ишлаб чиқаради. Ўт ингичка ичакда ёғларни ҳазм бўлишида ёрдам беради.
Дезинтоксикатцион таъсири. Одам организмидаги метоболик жараёнда ҳосил бўладиган токсинлар, парчаланиш маҳсулотлари ажралиб, улар жигар орқали зарарсизлантирилади. Бу жараёнлар оксидланиш, қайтарилиш, ёки ноорганик молекулалар билан қўшилиш орқали бўлади. Бу моддалар детоксикатциядан сўнг буйрак орқали чиқади.
Қон ивишига таъсири. Қоннинг ивиш хусусиятига таъсир қилувчи ва иштирок этувчи барча омиллар жигарда ишлабчиқарилади ва улар коагулятив (ивиш) ва антикоагулятив (ивишга қарши)системаларининг ишида иштирок этади. Жигар функциясининг бузилиши қон ивишининг бузилишига олиб келади. Жигар функциясининг ҳаддан ташқари бузилиши эса қон кетишдан ўлимга олиб келиши мумкин. Иммун функцияси. Жигар организмдаги бор ва ҳосил бўлган зарарли моддаларни фаготситлайди (ейди), шу орқали иммун тизими билан бевосита боғлиқдир. Бошқа функциялари. Жигар бир қанча жараёнларда иштирок этади. Масалан организмда қон ҳажмини ва гидроелектролит жараёнини бошқаради. Агар жигар зарарланган бўлса, элекртолитлар дисбаланси келиб чиқади (гипокалемия, гипонатремия, гипокалсемия, гипомагнемия, гипохлоромик алкалоз), сув – натрий гомеостази (мувозанатининг бузилиши) ривожланиши мумкин (сув – натрий тўпланади) ва шиш пайдо бўлади. Жигар дисфункциясининг намоён бўлиши. Жигар касалланиши организмдаги кўпгина системалар ишининг бузилишига олиб келади. Мисол учун, жигар зарарланганда нормал ҳазм қилиш учун керак бўлган ўт ишлаб чиқариш бузилади. Бу эса иштаҳа пасайиши, кўнгил айниши, қусиш ва бошқаларга олиб келади. Агар жигар ҳужайралари зарарланган бўлса, зардоб аминотрасфераза ошишига, холинолипаза камайиши кузатилиб, бу кучсизлик, тез чарчаш, уйқучанликка олиб келади. Ўт пигментини алмашинуви бузилганда сариқлик кузатилади, қанд алмашинуви бузилганда қондаги липид миқдори ўзгради, ҳалестерин ҳосил бўлиши ва эстерификатцион функциянинг пасайишига олиб келади. Ёғ алмашинуви бузилганда жигар семиришига олиб келади. Витамин алмашинуви бузилганда пахилос, шабкўрлик, шиш, остеопарозга олиб келади. Қон ивувчанлик бузилганда милк ва буриндан қон кетиш кузатилади. Гармон алмашинуви бузилиши, жинсий фаолиятни сусайиши, ҳайз циклининг бузилиши, тери артериолаларининг кенгайишига олиб келади.
Манба: Avitsenna.uz