Жисмоний фаоллик кекса одамларга хотирани яхшилаш ва сўзларни ёддан чиқармасликка ёрдам беради. Бундай фикрга европалик олимлар келдилар, деб ёзади Kun.uz.
Олимлар турмуш тарзимиз кексайганимизда у ёки бу сўзни эслай олишимизга кучли таъсир қилиши ҳақидаги хулосага келишган.
“Инсон сўзни эслай олмаганда буни хотиранинг заифлашиши билан боғлайди, бироқ бундай эмас. Аслида гап хотирада эмас, тилнинг ишлашидадир”, деб айтилган тадқиқотда.
Таъкидланишича, аслида кекса кишилар ёшлардан кўпроқ сўзларни ёдда сақлашади. Бироқ кам ҳаракатчан турмуш тарзи сабабли мия ҳар доим ҳам сигнални тилгача етказа олмайди.