Саломатлик

Камқонлик: сабаблари, оқибатлари, (уй шароитида) олдини олиш ёхуд даволаш

Камқонлик – қонда эритроситлар сони ва гемоглобин миқдорининг камайиши билан характерланади. Бу касалликка аксарият ҳолларда аёллар ва болалар чалинадилар, чунки уларда темир моддасига бўлган эҳтиёж эркакларникига қараганда 3-5 баробар юқори. Ушбу мавзуга тўхталиб ўтишимизнинг боиси ҳам шунда.

Қандай сабаблар камқонликни юзага келтиради?

  • Темир моддасининг етарли даражада истеъмол қилинмаслиги. Қон тизими етарли даражадаги темир моддасини қабул қилмаса, гемоглобиннинг етарли миқдорини ҳам ишлаб чиқара олмайди. Малумки, дунё аҳолисининг 40% и камқонлик билан хасталаниб, касалликка чалинганлардан 75%и темир танқислиги оқибатида юзага келмоқда.
  • Зарурий элементларга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, жумладан, Б12 витамини, оқсилнинг етишмаслиги;
  • Тўсатдан ёки сурункасига қон йўқотиш: кўп миқдорда ва узоқ давом этадиган ҳайз кўриш, жарроҳлик амалиётини бошдан кечириш;
  • Аёлларда устма-уст туғиш. Фарзандлар орасида 3 йилдан кам вақт бўлмаслиги лозим;
  • Спирал ишлатганда ҳам, ҳар ой кўпроқ қон кетиши мумкин;
  • Фойдали моддаларнинг етарли даражада ичакларда сўрилмаслиги (ҳазм қилишнинг бузилиши) ёки аксинча, моддалар парчаланишининг ортиб кетиши;
  • Шунингдек, камқонлик бошқа бир касалликлар симптоми бўлиши ҳам мумкинки, тиббий текширув натижаларига кўрагина даво чораларини кўриш лозим;

Даво чоралари кўрилмаган тақдирда камқонлик қандай оқибатларга олиб келади?

  • Иммунитетни (организмнинг касалликларга қарши курашиш қобилиятини) сусайтириб юборади;
  • Аёлларнинг туғруқ пайтида кўп қон йўқотишига олиб келади;
  • Камқонликка чалинган оналардан туғилган болалар ҳам шу хасталикка мойил бўлади;
  • Камқонлик болаларнинг ақлий, нутқий ва жисмоний ривожланишига салбий таъсир этади;
  • Камқонлик оқибатида юзага келган кислород танқислиги танани заифлаштириб боради;
  • Касалликнинг оғир формасида юрак фаолияти тезлашади, даво чоралари кўрилмаса, юракка зарба етиши мумкин.

Уй шароитида камқонликнинг олдини олиш учун:

[дропсап тйпе="сирсле"]1[/дропсап]Темир моддасига бой овқатларни истеъмол қилиш лозим (кунлик 15 мг):

  • Дуккаклилар (ловия, нўхат, мош) ва жўхори;
  • Гўшт ва балиқ маҳсулотлари;
  • Сабзавот (айниқса, қизил сабзи), мевалар ва кўкатлар;
  • Қуруқ мевалар: туршак; ўрик, тут ва олхўри қоқилари; ёнғоқ, майиз.

[дропсап тйпе="сирсле"]2[/дропсап]Айниқса, ҳомиладор аёллар одатдагидан икки баробар кўп темир моддасини истеъмол қилишлари лозим;

[дропсап тйпе="сирсле"]3[/дропсап]Олхўрини кўп истеъмол қилиш қон таркибида қизил қон таначаларининг кўпайишига ёрдам беради;

[дропсап тйпе="сирсле"]4[/дропсап]Овқатланиш мобайнида ёки овқат билан бирга чой ёки қаҳва истеъмол қилманг, 25-30 минутдан сўнг ичган маъқул. Чунки овқатдаги организм учун зарур моддаларни сўрилмасиданоқ парчалаб юборади;

[дропсап тйпе="сирсле"]5[/дропсап]С витаминига бой маҳсулотлар (апелсин шарбати, наъматакли чой…) темир моддасининг организмга сингишига ёрдам беради;

[дропсап тйпе="сирсле"]6[/дропсап]Ибн Сино исмалоқни камқонликни даволашда ишлатган: 1 ош қошиқ исмалоқ ўти ёки барг кукуни 200 грамм сувда 10 минут қайнатилиб, тиндириб қўйилади. Докадан сузиб, кунига уч маҳал ичилади;

[дропсап тйпе="сирсле"]7[/дропсап]Халқ табобатида: беҳининг барги ва пўстлоғидан қилинган дамлама, шунингдек, лимонўт баргидан тайёрланган дамлама ҳам камқонликда фойдаланади.

Қадрли аёллар, оила аъзоларингиздан бирортасида анемия белгилари (бош оғриши ва айланиши, иштаҳасизлик, тез чарчаш, кўнгил айниши, титроқ, қўл-оёқларнинг музлаши, тана ҳароратининг пастлиги, терининг оч рангга кириши, тез юрак уриши, нафас олишнинг оғирлашуви, кўкрак қафасида оғриқлар пайдо бўлиши) кузатилса, тезда шифокор кўригидан ўтказинг. Юқорида таъкидлаганимиздек, камқонлик бошқа бир касалликнинг симптоми бўлиши ҳам мумкин. Амения фақат қон таҳлилидан сўнг аниқ белгиланади.