Ҳаммада ҳам ёмон кунлар бўлиб туради. Асосийси — ёмон кайфиятга бутунлай берилиб кетмаслик ва ўтиб олишни билиш. Қуйидаги усуллар сизга ёрдам беради деб умид қиламиз.
1. Қувноқ плей-лист
Сизга қувват бағишловчи, ўзингиз учун севимли бўлган треклардан плей-лист тузинг. Ҳеч қандай ғамгин мусиқани киритманг, бундай мусиқалар кайфиятингизни баттар туширади.
2. Жисмоний фаоллик
Руҳий ва жисмоний саломатлик ўзаро боғлиқ эканлиги ҳақида унутманг. Америка психологик ассоциацияси психотерапия режасига машқларни қўшишни тавсия қилади. Шунинг учун рақсга тушинг, сакранг, енгил разминка қилинг: эндорфинлар ишлаб чиқарилиши учун ҳар қандай жисмоний фаоллик ҳам тўғри келади.
3. Дўстга қўнғироқ
Яқинларингизга ва дўстларингизга қўнғироқ қилинг ёки улар билан учрашинг. Ёқимли ижтимоий муносабатлар бизни бахтлироқ қилади.
4. Кулишга баҳона
Агар дўстларингиз тезкор равишда ёрдам кўрсата олмаган бўлса, Telegram’дан кулгили мавзуларни ахтариб топинг.
5. Оддий мақсадлар
Ёмон кайфият ва тушкунликка тушиш кучни ва ишлаш қобилиятини йўқотади. Ўзингизни уришманг: ўнта қийин ишнинг ўрнига учта оддий ишни режалаштиринг. Мақсадга эришиш сизга ўзингиздан қониқиш ҳиссини қайтаради.
6. Яхши фильм
Янги киноларни катта экранда томоша қилишга боринг: попкорн билан ва охирги қаторга. Ёки уйда ўзингиз севган киноларни кўринг.
7. Кичик истаклар
Истакларнинг рўёбга чиқиши ҳам ҳар доим кишига завқ бағишлайди. Бу айнан нималар бўлиши мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Мазали овқат, илиқ ванна, кутилмаган харид — майда бўлса ҳам булар яхши иш беради.
Манба: Daryo.uz