Агар китобни тўғри баҳолаш, танлаш ва сотиб олишни ўргансангиз, ўқиш бебаҳо одатларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.
-
Сиз ҳеч қандай таблеткаларсиз ақллироқ бўласиз
Китоблар — ақлий фаолиятни ривожлантириш, хотирани яхшилаш ва ўрганиш қобилиятини оширишга мўлжалланган дорилар — ноотропларнинг энг яхши ўрнини босувчиси ҳисобланади.
Ноотроплар вақт ўтиши билан ҳеч қандай фойда бермай қўйиши мумкин, лекин китоб ўқиш ҳар доим ақлингизни чархлаб боради.
-
Сиз ҳар доим ўз билимларингизни янгилаб борасиз
Ёзувчи асарни ёзишда, унга ўзининг донишмандлигини сингдиради. Ўқувчи бу сўзларни ўқиётганда ёзувчининг ўша донишмандлик оламига кириб қолгандек бўлади.
Асарни бироз вақт ўқиганингиздан кейин ўзингизни худди ақлингиз янгилангандек ҳис қиласиз. Бундай янгиланишдан кейин сизга суҳбатларда ўзингизни кўрсатиш осонроқ бўлади, шунингдек хат ёзиш малакасига ҳам эга бўласиз.
-
Сиз ёлғизликка ўрганасиз
Китоб ўқишда фикрлаш учун тўхтаб олиш ва ҳамиша ўзимизни яхшилаб бориш билан биз хонада ёлғиз ўзимиз хотиржам ўтиришга ўрганиш имкониятига эга бўламиз.
Француз математиги Блез Паскаль айтган инсониятнинг асосий муаммоларидан бирини шу йўл билан енгиш мумкин: «Одамларнинг ҳамма бахтсизликлари уларнинг ўз хонасида хотиржам ўтира олмасликлари натижасида юз беради».
-
Сиз тўғридан-тўғри тажрибага эга бўласиз
Донишмандликка бўлган ташналик — ҳаддан ташқари берилиб кетишдан қўрқмасдан, муаммосиз қондириш мумкин бўлган бирдан-бир истак ҳисобланади. Етарлича ўқиб бўлганимиздан кейин, биз яхши ғоялар ва жасурлик билан тўлиб-тошамиз, шунинг учун дунёни текширишга тайёр бўламиз.
-
Сиз медитация қилишни ўрганасиз
Қанча кўпроқ ўқисак ва вақтимизни китоблар билан ўтказсак, шунча кўпроқ концентрация тўплаймиз ва шунча кўпроқ медитация қилишни хоҳлаймиз.
Ўқиш туфайли биз хотиржамроқ ва чидамлироқ бўламиз, узоқ вақт оралиғида битта нарсага диққатимизни қаратишни ўрганамиз.
Манба: Daryo.uz