Кўк пиёз таркибидаги фитонцидлар бактерия ва инфекцияларга қарши курашади. Қадимда денгизчилар очиқ денгизга чиқишдан аввал қуритилган кўкпиёзни ўзлари билан олар экан.
У кемада тарқалиши мумкин инфекцион касалликлардан ҳимоялаган. Ҳатто, қуритилган кўк пиёз таркибида ҳам қон томирлар деворини мустаҳкамлайдиган С дармондориси сақланиб қоларкан.
Кимларга мумкин эмас: ошқозон-ичак ва жигар хасталикларининг оғир кўринишларидан азият чекувчи кишиларга бу кўкатни эҳтиёткорлик билан тановул қилиш тавсия этилади
Гўзаллигимиз учун: кўк пиёз таркибидаги табиий керотин моддаси сочимиз тезроқ ўсишига ва мустаҳкам бўлишига хизмат қилади.
Манба: Darakchi.uz