Биласизми?

Кўп вазифалилик киши онгига қандай таъсир кўрсатади?

Компьютерингизда 20 га яқин илова (вкладка) очиб қўйилган ва сиз бор-йўғи иккита гапни ўқишга улгурган ҳолда бирини қўйиб бошқасига ўтасиз. Бир вақтнинг ўзида сиз чатда луқма ташлашга, бутерброд чайнашга ва севимли мусиқангизни тинглашга ҳам ҳаракат қиласиз. Кўринишдан сиз кўп нарсаларга улгураётганга ўхшайсиз, лекин аслини олганда бу мия фаолиятига жуда салбий таъсир кўрсатади.

Стэнфорд Университети профессори Клиффорд Насс кўп вазифалиликдан воз кечишнинг жиддий сабабларини топди. Клиффорд Насс ўтказилган тадқиқотларга таянган ҳолда, одам бир вақтнинг ўзида қанча кўпроқ вазифани бажарса, ёдлаши ёки эслаб қолиши шунча қийинроқ бўлади деб ҳисоблайди.

Агар сиз диққатингизни вазифаларнинг ҳеч бирига керагича йўналтира олмасангиз унда мулоқот қилишда ҳам ёқимли бўла олишингиз жуда қийин.

Бу ишингизга қандай таъсир қилади?

Жеймс O’Тул «бизнес+стратегия» деб номланган мақоласида кўп вазифалиликнинг хавфлилиги тўғрисида эслатиб ўтган. У бунинг оқибатларини турли-туман бўлишига қараб, шунча ёқимсизлашаверади деб айтган.

Кўп вазифалилик сизни қўрс ва маданиятсиз одамга айлантиради: ёнингизда ўтирган одамга эътибор қаратиш ўрнига сиз хабар ёзиш ёки бошқа бирон-бир иш билан шуғулланасиз ва бу ҳақиқатан ҳам ҳар қандай одамнинг ғашига тегади.

Кўп вазифалилик бошқаришни қийинлаштиради: вазифалар қанча кўпроқ бўлса, маълумотларни саралаш шунча қийинроқ бўлади — бир вақтда берилган янгиликларни эсга олинг.

Кўп вазифалилик ижод қилиш қобилиятини пасайтиради: оқилона ечимини топиш учун бутун диққатингизни шу масалага қаратишингиз керак бўлади, сиз эса бундай вазиятда аниқ бир нарсага диққатингизни йўналтира олмайсиз.

Манба: Daryo.uz