Биласизми?

Кўпроқ чой ичиш учун 6 сабаб

Кўпчилигимиз чойни ичишда унинг шифобахш хусусиятлари ва организмга бўлган фойдали таъсири ҳақида ўйлаб ўтирмаймиз.  Бу ичимликни кўпроқ ичишнинг камида 6 сабаби бор. Мақоламизда улар ҳақида айтмоқчимиз. 

  1. Метаболизмни тезлаштиради

Анъанавий қора ва кўк чойлар метаболизмни тезлаштирувчи, демак модда алмашинувини яхшиловчи ва организм тинч ҳолатда бўлса ҳам қувват сарфлашга ёрдам берувчи таркибий қисмлардан ташкил топгани ҳеч кимга сир эмас.

  1. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди

Чойнинг ҳамма турлари овқатни яхши ҳазм қилишга, қорин дамлашини камайтиришга ва ичак перисталтикасини яхшилашга ёрдам беради.

  1. Терини ёшартиради

Чой, айниқса кўк чой эластин ишлаб чиқилишини фаоллаштирадиган, демак тери ҳужайраларини янгилайдиган ва уни намлайдиган катехинлар ва полифенолларга жуда бой. Ҳар куни 1—2 пиёла кўк чой ичадиган кишилар ўзининг чиройли рангдаги майин териси билан мақтана олиши мумкин.

  1. Тери тузилишини текислайди

Бу ажойиб ичимлик таркибидаги фаол боғланишлар туфайли, уни мунтазам равишда истеъмол қилиш микробга қарши кучли самара билан таъминлайди. Бу ҳуснбузарлар пайдо бўлишининг олдини олади. 

  1. Қондаги шакар миқдорини нормаллаштиради

Маълум бўлишича, чой кортизол гормонининг ишлаб чиқилишига тўсқинлик қилар экан. Ичимликдаги шу хусусият туфайли қондаги шакар миқдорининг тўғриланиши яхшиланади, демак қандли диабет пайдо бўлиш эҳтимоли пасаяди.

  1. Вазнни назорат қилади

Кўпчилик олимлар бу ичимликнинг овқатга бўлган мойилликни пасайтиришига ва тамаддилар сонини камайтиришга ёрдам беришига ишонади. Бу чой ёрдамида ўз вазнини бошқариш мумкин эканлигини билдиради.

Манба: Daryo.uz