Саломатлик

Кўкрак оғриши-мастопатия

Мастопатия - аёл кўкрак бези тўқималаридаги ўзгаришдир.

Мастопатия сабаби

Мастопатиянинг асосий сабаби аёл гормонал тизимидаги бузилиш ҳисобланади.

Аёл организмида ҳар ой гормонал ўзгаришлар сиклик равишда бўлиб ўтади. Бу сиклик жараён бузулса, кўкрак безида ўзгаришлар, яъни мастопатия вужудга келиши мумкин.

Гормонал сикл бузилишига нима олиб келиши мумкин?

1. Бачадон ва бачадон олди йўлларининг яллиғланиши; 2. Она авлодида бундай касалликнинг мавжудлиги; 3. Қолқонсимон без касалликлари; 4. Жигар ва ўт пуфаги касалликлари; 5. Диабет, семириш; 6. Организмда ёд моддасининг етишмовчилиги; 7. Стресс, депрессия, норегуляр жинсий ҳаёт; 8. Аборт, кўкрак бези шикасти, алкогол, чекиш, радиатсия; 9. Ҳомиладор бўлмаслик ёки кечки ҳомиладорлик; 10. Эмизиш даврининг қисқалиги; 11. Ҳайзнинг кеч ёки эрта келиши.

Мастопатия симптомлари

Мастопатиянинг асосий симптоми бўлиб, кўкракдаги аниқ сезиладиган шишлар ҳисобланади. Айрим ҳолларда кўкракдан қон кўринишидаги суюқлик чиқиши кузатилиши мумкин (рак касаллиги ёки кўкрак безларининг жиддий касалликлари ҳақида далолат берувчи симптом). Одатда шишларга аёллар аҳамият бермай юрадилар. Бу шишлар кўпинча х

ҳайз бошланишидан 2-3 кун олдингина оғриқ бериши мумкин, кейин оғриқ сезилмайди. Айрим ҳолларда оғриқ қўлга ва елкага ҳам тарқалиб, мастопатиянинг оғир кўриниши юзага келганидан далолат беради.

Мастопатия диагностикаси

Тўқсон фоиз ҳолатда мастопатияни аёлнинг ўзи белгилай олади. Агар сиз кўкрагингизда шишларнинг мавжудлигини ёки кўкрак оғриғини сезиб турсангиз дарҳол врачга мурожаат қилинг. Эрта аниқланган касалликни даволаш осонроқ бўлади.

Мастопатияни даволаш

Асосан мастопатия гормонлар ва ногормонал усуллар билан даволаланди. Бу усулнинг ҳар бири касалликнинг хусусиятига ва бошқа бир қатор факторларга қараб белгиланади. Даволашнинг асосий мақсади организмдаги гормонал бузилиш сабабини йўқ қилишдан иборат. Мастопатиянинг ўтиб кетган кўриниши жарроҳлик йўли билан даволанади.

Мастопатиянинг олдини олиш

  • Биринчи навбатда соғлом турмуш кечириш;
  • Ёд моддасининг организмга етарлича келиб тушишини таъминлаш;
  • Жисмоний машғулотлар билан шуғулланиш;
  • Стрессдан ҳоли бўлиш;
  • Кўкракка шикаст етказмаслик;
  • Мунтазам равишда кўкракни текшириб туриш (шишлар бор ёки йўқ);
  • Бир йилда 2 марта врач назоратига бориш.