Консервалар саратонни келтириб чиқариши, таркибида жуда хавфли оғир металлар мавжудлиги ва унда биронта ҳам фойдали модда йўқлиги ҳақида кўп гапирилади. Лекин бу ҳақда мутахассислар бутунлай бошқача фикрга эга.
1-уйдирма. Консервалар фақат банкаларда қилинади
Кенг маънода қаралганда консерваланган дейилганда узоқ вақт сақлаш мақсадида ишлов берилган ҳар қандай озиқ-овқатлар тушунилади.
Унга маринадланган сабзавотлар ҳам, мурабболар ҳам, қуритилган олмалар ҳам, дудланган колбасалар ҳам киради.
2-уйдирма. Консервалар таркибидаги консервантлар туфайли узоқ сақланади
Аксинча: технологияга риоя қилинса консервантлар умуман керак бўлмайди. Бошқа кўпчилик озиқ-овқатларга уларнинг сақланиш муддатини узайтириш, яъни уларга консервалар хусусиятини бериш учун консервантлар қўшилади.
3-уйдирма. Консервалар таркибида жуда кўп хавфли масаллиқлар бор
Ҳақиқатан ҳам консервалар таркибида жуда кўп хавфли моддалар, масалан тузлар бор. Шунинг учун юрак-томир ва сийдик йўллари тизимида муаммолари бўлган кишиларга консерваланган овқатлар тавсия қилинмайди. Бундай озиқ-овқатларни болаларга ҳам бериш мумкин эмас.
Лекин меъёрида истеъмол қилинса бундай овқатлар унчалик катта зарар келтирмайди.
4-уйдирма. Консерваларда фойдали моддалар йўқ
Консерваларни тайёрлаш технологиясида юқори ҳароратдан фойдаланиш кўзда тутилган. Бу витаминларнинг парчаланиб кетишига олиб келади. Лекин фақат бир қисми. Қуруқ ёки фойдасиз консерваланган озиқ-овқатларга айланиб қолмайди.
5-уйдирма. Консервалар умрбод сақланади
Кўпчилик агар банканинг кўриниши нормал ҳолатда бўлса, унинг ичидагини кўрсатилган сақлаш муддати ўтгандан 100 йилдан кейин ҳам истеъмол қилиш мумкин деб ўйлайди.
Умуман олганда, консерваларни ишлаб чиқариш ва сақлаш технологияси тўғри бўлса, ҳақиқатан ҳам консервалар бир неча авлод одамларидан ҳам кўпроқ умр кўриши мумкин.
Лекин бу уйдирмага кўр-кўрона ишониш консерваларни ҳаддан ташқари хавфли қилиши мумкин. Шишган банкалардаги озиқ-овқатларни ейиш мумкин эмаслигини ҳамма билса керак, бу ботулизм хавфини туғдиради.
Манба: Daryo.uz