Асосий маҳсулот лаваш хамири (оила аъзоларнинг сонига қараб 2-3 таси ишлатилади).
1. Майда тўғралган 100 гр. краб қаламчаси, 2 бўлак саримсоқ, 2 дона қайнатилган тухум ва ярим боғ шивитни 50 гр. қирғичдан ўтказилган пишлоқ ҳамда 2 ош қошиқ майонез билан аралаштиринг. Таъбга кўра туз қўшинг.
2. 100 гр. ёғсиз творог, 100 гр қирғичдан ўтказилган пишлоқ, 2 та тузланган бодринг, ярим боғ шивит, туз. Бодринг ва кўкатни майда тўғраб, творог ва пишлоқ билан аралаштиринг.
3. 50 гр маринадланган қўзиқорин, 200 гр эритилган пишлоқ, 2 та тузланган бодринг, қора мурч. Пишлоқни озроқ қайнаган сув билан аралаштириб, ўртача катталикда тўғралган қўзиқорин ва бодрингни қўшинг. Мурч охирида қўшилади.
4. 150 гр консерваланган балиқ, 2 та барра бодринг, ярим боғ шивит, 2 ош қошиқ майонез, 50 гр қирғичдан ўтказилган пишлоқ. Балиқ, бодринг ва шивитни майда тўғраб, майонез ва пишлоққа қўшинг.
5. 200 гр қайнатилган гўшт, 2 дона қайнатилган тухум, 2 ош қошиқ майонез, 100 гр қайнатилган гуруч, ярим боғ шивит, туз. Барча масаллиқлар тўртбурчак шаклида тўғралиб, майонез билан аралаштирилади.
6. 150 гр пиёз билан қовурилган гўшт қиймаси, 100 гр майда тўғралган пишлоқ, битта тўртбурчак шаклида кесилган қизил булғор қалампири, 2 та сомонча шаклида тўғралган бодринг, туз. Барчасини аралаштириб олсангиз кифоя.
7. 2 тадан қайнатилган қизил лавлаги ва сабзини қирғичдан ўтказинг. Битта саримсоқни эзғилаб олинг. Масаллиқларни 100 гр майдаланган ёнғоқ ва 2 ош қошиқ майонезга қўшасиз.
8. 200 гр творогга, тўртбурчак шаклида тўғралган битта банан ва 2 та кивини қўшинг. 2 ош қошиқ сметана, 50 гр майдаланган ёнғоқ ва 1-2 ош қошиқ қанд упасини ҳам солинг-да, аралаштиринг. Дастурхонга тортишда рулет кесими устига сметана суртиш мумкин.
Манба: Darakchi.uz