Шифобахш хусусиятлари:
- қорин, ичак аъзоларида санчиқ бўлганда;
- буйрак хасталикларида;
- юрак фаолиятини яхшилашда;
- мияга қувват беришда фойдали.
Ножўя таъсири: баъзан аллергик реакциялар бериши мумкин.
Кимларга мумкин эмас? Артериал гипотензия билан оғриганларга тавсия этилмайди.
Нархи: пойтахт бозорларининг доривор ўсимликлар сотиладиган растларида ўртача 1.500-2.000 сўм атрофида.
Рецепт: уйқусизлик, ҳолсизликда 2 ош қошиқ лимонўтни ярим литр қайнаган сувда дамлаб, чой ўрнида ичилади. Дамлама кечқурун ухлашдан олдин ичилса, асабни тинчлантириб, уйқуга хотиржамлик беради.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси