Биласизми?

Магний - асабни тинчлантириш учун

Кичкинтойингиз бўйин, бош ва курак соҳасидаги оғриқлардан шикоят қилаяптими? Эҳтимол оёқ-қўллари увишаётгандир? Бу белгилар организмга магний етишмаётганидан дарак.

Фойдаси: организмда оқсил ва углевод алмашинувини назорат қилади, холестеринни камайтиради, асабни тинчлантириб, оғриқларни бартараф этади.

Кунлик миқдори: 1-12 ёш ва ундан катта болалар учун кунлик миқдори 600-1700 мг.ни ташкил этиши мумкин.

Меъёрдан ошса: кўнгил айниши, жиззакилик, қорин соҳасида оғриқ каби ҳолатлар кузатилиши мумкин.

Муҳим! Магний кальций ва темир моддалари билан бир вақтда қабул қилинмайди. Қолган витамин ва микроэлементлар билан эса миқдори назорат қилинганда зарарли таъсири кузатилмаган.

Профилактика: таомномага ёрмалар, дуккакли ўсимликлар, ёнғоқ, бодом, салат барги, банан каби маµсулотларни аста-секин қўшиб борсангиз ва тартибини назорат қилсангиз, магний етишмовчилиги юзага келмайди.

Дорихоналарда: шифокор кўрсатмасига кўра Магне В6 (6 ойгача бўлган болага 4/1, ёшидан ошганлар учун эса 0,5 тадан 1 маҳал) препарати тавсия этилади.

Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси