2019 йил 1 январдан халқ таълими муассасаларида ишловчи пенсионер ходимларга тўлиқ миқдорда пенсия тўлаш таклиф этилмоқда. Бу Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси порталида Президентнинг «Халқ таълими тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони лойиҳасига киритилган, деб хабар бермоқда «Норма».
Ҳужжатда юқори тоифали мутахассислар учун халқ таълими муассасалари жозибадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш назарда тутилган.
Шу пайтдан эътиборан умумтаълим муассасалари раҳбарларини пуллик хизматлар кўрсатишдан келиб тушадиган қўшимча даромадларнинг 10 фоизигача миқдорида моддий рағбатлантириш тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда.