Саломатлик

Мавсумий шамоллашнинг олдини олиш ва даволаш йўллари

Фасллар алмашиши вақтида вирусли шамоллаш касалликларининг кучайиши анъанага айланиб қолган. Нафас йўлларининг оғир кечувчи шамоллаш касаллиги энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади.

Нафас йўлларининг оғир кечадиган шамоллаш касаллиги тумовдан бошланади. Бу аломат ёқимсиз бўлса ҳам унчалик қўрқинчли эмас. Энг хавфлиси, инфекциянинг аввал томоқ ва бўғизни эгаллаши ва кейин эса трахея, бронх ва ўпкага ўтишидир.

Грипп билан курашишда эмлаш ёрдам беради

Баъзилар эмдориларга хавфсираб қарайди. Шунга қарамасдан шифокорлар гриппга қарши албатта эмлаш зарурлигини таъкидлайдилар. Эмдори айни мавсумда эпидемия чақирувчи штаммлар фаоллигини пасайтиради. Бундан ташқари, вакцина иммун тизимининг қайта қурилишига ёрдам беради ва организмнинг бошқа штаммларга чидамлилигини оширади.

Дори-дармонларни узоқ вақт қабул қилиш мумкин эмас

Ҳар қандай кучли таъсир кўрсатувчи дорилар, шу жумладан антибиотик, ўзининг ижобий ва салбий томонларига эга. Ижобий томонлари: зарарли микробларнинг тез тугатилиши, касаллик аломатларининг йўқолиши, касал аҳволининг енгиллашиши. Салбий томонларига эса қўшимча хавфли таъсир ҳисобланувчи иммунитетнинг зарар кўриши киради. Шунинг учун антибиотикларни врач тавсияси асосида ва назорати остида қабул қилиш лозим.

Витаминлар – энг яхши ёрдамчилар

Витаминлар вирусли инфекцияга қарши курашда жуда яхши восита ҳисобланади, айниқса C витамини – кучли антиоксидант. Улар гриппни комплекс даволашда таркибий қисм сифатида ишлатилади.