Мева ва сабзавотларда организмнинг нормал фаолият юритиши учун зарур бўлган кўплаб витаминлар борлигини яхши биламиз. Бироқ ҳар бир мева ёки сабзавотнинг алоҳида хусусиятлари ҳаммага ҳам маълум бўлмаслиги мумкин. Мақолада улар ҳақидаги қизиқарли фактларни билиб оласиз.
Сабзи организмда А витаминига айланадиган каротинга бой. Бундан ташқари, бу сабзавот таркибида С, Б, Д, Э витаминлари, минераллар ва турли микроелементлар бор.
Гречка ёрмасида Б, Э, ПП ва минерал компонентлари бошқа ёрмаларга қараганда 1,5—3 марта кўпроқ учрайди. Жуда керакли аминокислоталарга бой эканлиги бўйича гречкадаги оқсил ҳайвон маҳсулотларига ўхшашдир.
Гилос жигар ва буйраклар ишини тезлаштиради, қон айланишини яхшилайди. У одамга тетиклантирувчи ва умумий қувват берувчи моддаларга эга. Шунингдек тери саломатлигини яхшилайди.
Бодринг овқат ҳазм қилишни тезлаштиради, ичакларни тозалайди, сув-туз балансини нормаллаштиради, терини тозалайди, пешоб ҳайдайдиган восита сифатида таъсир қилади, моддалар алмашинувини тезлаштиради. Б ва С гуруҳидаги витаминларга бой.
Апелсин шарбати организмнинг барча функсияларини фаол ҳаракатга келтиради, моддалар алмашинувини яхшилайди, тетиклантирувчи таъсир кўрсатади. Марказий асаб тизими фаолиятига яхши таъсир қилади, чанқоқни ҳам яхши босади.
Брокколи юрак-қонтомир ва саратон касалликлари пайдо бўлиши хавфини пасайтиради. Бу сабзавот калсийга жуда бой (ҳар 100 граммида 47 мг калсий бор).
Ловияда енгил ўзлаштириладиган оқсиллар бўлиб, уларнинг миқдори бўйича ушбу дон гўшт ва балиққа ўхшаш. Бундан ташқари, ловия таркибида турли кислоталар, каротин, С, Б1, Б2, Б6, ПП витаминлари мавжуд.
Банан аввало калий манбаи бўлиб ҳисобланади. Калий жигар, юрак, суяклар, мия, тиш ва мушаклар учун зарурдир. Банан организмга кишини бўшаштирувчи ва кайфиятни кўтарувчи серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам беради.
Қулупнайдаги 50 га яқин хушбўй моддалар кишига яхши кайфият ва тетиклик бахш этади. Бундан ташқари, у С витаминига бой. Беш дона қулупнайда битта катта апелсиндагига тенг С витамини бор.
Мақолани тайёрлашда “Хитрости жизни” нашри маълумотларидан фойдаланилди.