Маданият

Муддати ўтган косметикадан эҳтиёт бўлинг!

Қўлланмани пардоз столингиз ёнига илиб қўйинг!

Статистик маълумотларга кўра, ҳар куни пардоз воситаларидан фойдаланадиган аёл организмига бир йилда 2 кг. кимёвий модда тушар экан. «Нақадар даҳшат!» дея ваҳимага тушишга шошилманг. Косметик восита ишлаб чиқарувчилар маҳсулотларининг инсон организми учун зарар етказмаслигига жавобгардирлар. Лекин пардоз воситаларининг муддати ўтган бўлса-чи? Унда уларнинг таркиби учун ҳам, соғлигингиз учун ҳам ўзингизда бошқа ҳеч ким масъул бўла олмайди. Демак, муддати ўтган пардоз воситаларидан кутиладиган талофотлар билан таништирамиз.

2Lxb5gGeZ1WhDzSGv5weElOLhaSuAJHi

Тушь

Сақлаш муддати: 3 ойдан 6 ойгача. Пардоз воситалари орасида «умр»и энг қисқаси шу.

Муддат ўтгач: қуриб қолгани учун қўллашга ярамайди. Аммо аёллар кўпинча қуриган тушь флаконига турли суюқликлар қуйиб, уни суюлтирмоқчи бўлашади. Натижада тушнинг кимёвий таркиби ўзгариб кетади. Бу эса кўзнинг шоҳпардаси яллиғланишига олиб келади.

OqajY0VUZBo2Ri12BuZ3E_Xl50fq3PSY

Кўз учун суюқ қалам

Сақлаш муддати: 3 ойдан 6 ойгача. Бу ҳам худди тушь каби тез қуриб қолади.

Муддат ўтгач: унда бактериялар кўпая бошлайди, кўзга суртилгач, зарарли микроорганизмлар кўз шиллиқ пардасига тушади ва унинг яллиғланишига олиб келади.

iGDaFlo3w8X-XxfHLGdfsfLzuQH3klUE

Тенлар

Сақлаш муддати: 1 йил.

Муддати ўтгач: қовоқ терисида аллергик реакция келтириб чиқаради, кўзлар қизариб, шишиб кетади.

CKVUPbsw1RuF83bh8QUYxvu_cqLJrPzI

Кўз, қош ва лаб учун қалам

Сақлаш муддати: 2 йил.

Муддат ўтгач: қаттиқлашиб қолади, яхши суртилмайди. Кўз учун қалам кўзга механик зарар етказади – кўз милкини тирнайди. Тирналган жойларга бактерия тушиб, касаллик келтириб чиқаради.

TKYHfQSx-EJhorhKC3YP5uwOFiPjMRZd

Лаббўёқ

Сақлаш муддати: 1,5 йил.

Муддат ўтгач: нохуш ҳид чиқара бошлайди, ўзида бактерияларни йиғади. Улар лаб териси ва оғиз орқали организмга, биринчи навбатда, ошқозонга тушади. Ички касалликларни келтириб чиқаради.

q0d_xdRpBsZCcRnoaER1kqBS1r4zwwaq

Лаб учун бальзам

Сақлаш муддати: 2 йил.

Муддати ўтгач: фойдалилик хусусиятини йўқотади, таркибидаги намлик миқдори камаяди ва лабларни қуритади.

mlEypksxs2es4q3avCZB-S2Fy3bBQDuQ

Ёғупа

Сақлаш муддати: 1 йилдан 1,5 йилгача. Муддат ўтгач: увадаланиб, сочила бошлайди. Юзга суртилганда, думалоқ-думалоқ бўлиб ушоқланади. Тери аллергиясини келтириб чиқаради, қичишиш, қизариш, шишлар юзага келади.

IhKPrnGAX9I3wiRqgcXZFybAkc_Rtmhs

Кремлар  

Сақлаш муддати: 6 ой.

Муддат ўтгач: таркибидаги сув юзага чиқади, асос эса тубига чўкади, замбуруғлар, бактериялар кўпаяди. Юзга ҳуснбузарлар, турли тошмалар тоширади. Бундан ҳам ёмони, касаллик келтириб чиқарувчи микроблар тери орқали қон томирларига тушиб, жиддий оқибатларга олиб келиши мумкин.

OqajY0VUZBo2Ri12BuZ3E_Xl50fq3PSY

Упа  

Сақлаш муддати: 1 йилгача.

Муддат ўтгач: кукун шаклидагиси таркибида чанг, майда бургалар, қаттиқ пудра ва спончда эса бактериялар кўпаяди. Улар экзема келтириб чиқаради.

QBm5gaO1Cf2C42BpVjiSo2Grs9Tbc93G

Қуёшдан ҳимояловчи крем

Сақлаш муддати: 6 ой.

Муддат ўтгач: ўз вазифасини бажармай қўяди, яъни терингизни қуёшдан ҳимоя қилмайди. Натижада, қуёшда куйиш, тери кўчиши каби нохуш ҳолатлар юзага келади.

tB1YeWMxqe2mxzZ3OjXUvLIgHYzr9PaI

Соч учун мусс, лак, гель-воск

Сақлаш муддати: 6–12 ой.

Муддат ўтгач: таркибидаги кимёвий моддалар хусусиятини ўзгартиради. Натижада сочларни тўкади, қуритади, қазғоқ пайдо қилади.

SAy21RypobrrYvVYKOSUo4cBANqx9Y26

Тирноқ учун лак

Сақлаш муддати: узоғи 6 ой.

Муддат ўтгач: қурийди, жилосини йўқотади. Тирноқларга яхши суртилмайди, тез кўчиб кетади. Шунингдек, тирноқларни емиради, синувчан қилиб қўяди.

le39Dh5kO5ls3FwOkwJQC6Fwxmu0woNa

Атир

Сақлаш муддати: 2 йилгача.

Муддат ўтгач: ифори сусаяди, ифорнинг танада сақланиш муддати ҳам камаяди. Айримларнинг терисида аллергия беради.

coGEKJKjTbCtwzg6W8SbFG0etqiKtmED

Юз терисини тозаловчи воситалар

Сақлаш муддати: 1 йил.

Муддати ўтгач: ҳидининг ўзгариши ва ранги хиралашади. Натижада тозаловчи эмас, зарарлантирувчи воситага айланади.

z6uT32udIUDFTwfZuy80IqtInpqg1iLm

Шампунь

Сақлаш муддати: 2 йил.

Муддат ўтгач: ифори ва фойдалилик хусусиятини йўқотади. Бош терисини қичиштиради, қазғоқлар келтириб чиқаради.

HECcIjndsdla_Tlj-in9f8V0M9gZVMRH

Душ учун гель

Сақлаш муддати: 2 йил.

Муддат ўтгач: қурий бошлайди, таркибидаги ифор берувчилар ўз кучини йўқотади, кимёвий таркиби ўзгаради, натижада, терида турли тошмаларни келтириб чиқаради.

Манба: Darakchi.uz