Эрталабки тиғиз пайтда нонушта учун нима тайёрлаш ҳақида ўйлашга ҳам вақтни қизғанади киши. Бундай пайтларда вақтдан ютиш учун олдиндан бир ҳафталик таомнома тайёрлаб қўйишни тавсия этамиз. Ушбу таомномага кексчаларни албатта киритинг, зеро унга сарфланадиган масаллиқлар жуда оддий, уни тайёрлаш учун эса жуда қисқа вақт талаб этилади.
Зарур масаллиқлар:
- 1 пиёла сут
- 1 пиёла кунгабоқар ёғи
- 1 пиёла шакар
- 2 та тухум
- 1—1,5 пиёла ун
- 2 чой қошиқ разрихлител
- 1 пакет ванилин
Тайёрланиши:
1 пиёла шакар ва 2 та тухумни миксер ёрдамида ёки қўлда кўпиртирамиз.
Устига 1 пиёладан сут ва кунгабоқар ёғини солиб, яна аралаштирамиз.
Аралашмага ун, разрихлител ва ванилинни қўшиб, суюқ хамир қорамиз.
Тайёр хамирни формачаларга солиб, тахминан 180 даражагача қиздирилган духовкада 15—20 дақиқа давомида пиширамиз.
Пишириш давомида кексчаларнинг усти қизаргач, духовканинг пастки қаватига оламиз.
Нонушта учун кексчалар тайёр. Ёқимли иштаҳа!