23 март куни Тошкентда Technovation Uzbekistan дастури доирасида аёллар технологик тадбиркорлиги ҳафталиги бошланади. Бу ҳақда Technovation Uzbekistan дастурининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинди, деб ёзади Daryo.uz.
Ҳафталик давлат, хусусий ва халқаро шериклар кўмагида ўтказилади.
Семинар ва маҳорат дарсларининг мавзуси қуйидагича:
- STEM’да карьера
- Етакчилик ва ўзини кўрсата билиш
- Кремний водийсидаги технология ва инновациялар
- Университетларда стартаплар ва талабалар лойиҳалари
- Technovation-2018 жамоалари учун индивидуал муҳокама
- Халқаро менторлар ва судьялардан технология сирлари
- Менторлар учун семинарлар. Улар тажрибасидан энг яхши маслаҳатлар
- Технологияда Қозоғистон тажрибаси