«Коинот гўзали-2018» халқаро гўзаллик танлови яқинда бутун дунё бўйича кастинг эълон қилди, деб хабар беради Daryo.uz.
Танлов шартларига кўра, бўйи 165 сантиметр бўлган, турмуш қурмаган 18 ёшдан 26 ёшгача бўлган исталган қиз танловнинг саралаш босқичида иштирок этиши мумкин.
25 ёшли профессионал модель Азиза Нурмуҳаммедова мазкур нуфузли танловда илк марта Ўзбекистон номидан иштирок этмоқда.
« ‘Моdel of the World in Uzbekistan-2008’ мен иштирок этган биринчи ва охирги гўзаллик танлови эди. Ўзимни бошқа даражада синаб кўриш, янги инсонлар билан танишиш, профессионал тажриба алмашиш ниятидаман», — дейди Азиза Нурмуҳаммедова.
Маълумот учун, «Коинот гўзали-2018» танловининг саралаш босқичида 100 та мамлакат вакиллари иштирок этади. 15 нафар иштирокчи танлов финалига чиқади.
Конкурснинг ташкилий қўмитаси кастинг бошланган кундан сўнг икки ой муддат ичида иштирокчилар аризасини кўриб чиқади. Шундан сўнг интернет-овоз бериш жараёнига старт берилади.