Саломатлик

Олимлар: Ўтириб ишлаш ичак саратони хавфини орттиради

Австралиялик шифокорлар ҳозирги кунда кенг тарқалган ўтириб ишлашнинг хатаридан бонг урмоқда. Уларнинг тадқиқотига кўра, ўтириб ишлаганларда ичак саратонига чалиниш хавфи икки баробар ортади. Бундан ташқари ўтириб ишлаганларнинг қонида қанд миқдори ортиб кетади.

Шу билан бирга қисқа мудддат ўтириб ишлаш саломатлик учун унча хавфли эмас. Кўп йил мобайнида ўтириб ишлаганда эса ичак фаолияти ёмонлашади, қон айланиши бузилади. Ҳаттоки, мунтазам спорт билан шуғулланиш ҳам бу хавфни камайтирмаслиги мумкин. Жисмоний фаолият организм учун фойдали бўлса-да, саратон хавфи олдида ожиз.

Эслатиб ўтамиз: ҳар йили шифокорлар 40 минг инсонда ичак саратонини топади.

Манба: Sof.uz