Биз фитнес-эксперт билан биргаликда сизга ёғ йўқотувчи 5 та энг яхши машқлар ҳақида айтиб бермоқчимиз.
Лекин, сиз бу машқларнинг ножўя таъсирлари ҳам борлиги ҳақида унутмаслигингиз лозим:
- агар сизда умуртқа поғоналари билан боғлиқ муаммолар бўлса, бу ёғ йўқотувчи машқлардан воз кечганингиз маъқул.
- агар тиззаларингизда оғриқлар бўлса, машқларни бажаришдан олдин даволовчи шифокорингиз билан маслаҳатлашинг.
- ҳар қандай лоҳаслик пайдо бўлиши билан машқларни тўхтатинг ва шифокорга мурожаат қилинг.
Ёғни йўқотиш ва озишга ёрдам берувчи интенсив машқлар тўплами бир ҳафтада уч марта шуғулланишга мўлжалланган. Ҳар бир машқни 8 мартадан бажариш тавсия қилинади.
Тўғри фитнес-парҳез ва ичиш режими — ёғ кетказишнинг фаол даврида ҳар куни 1,5-2 литр оддий ичимлик сув ичиш зарурлиги ҳақида унутманг.
1-машқ: юқорига сакраб ўтириш
Бажариш усули: ўтириш ҳолатидан товонларга таяниб ўзингизни орқага итаринг, қўлларни тирсакдан букиб осилтирган ҳолда тутинг. Қорин мушаклари орқали белларни букмасдан, эгилмасдан танани тўғри тутиш жуда муҳим. Сакраш жараёнида орқа тўғриланади, қўллар орқага қилинади, оёқ учида ерга тушилади, кейин оғирлик яна товонларга кўчирилади.
2-машқ: тиззани кўкраккача кўтариш
Бажариш усули: турган ҳолатда тиззани кўкрак томон тортинг, кейин олдинга қараб катта қадам ташланг, дастлабки ҳолатга қайтинг ва оёқларни алмаштиринг. Машқни тўғри бажариш, шикастланмаслик ва оғирликни керакли жойга йўналтириш учун, тизза остидаги бурчакни 90 даражада ушлаш ва қоматни тўғри, бир текисда тутиш зарур.
3-машқ: планка
Бажариш усули: классик услубдаги планкада туриш учун машқ қилиш ва тананинг тик ҳолатини «эсда сақлаш» мумкин. Бунинг учун товонларни, курак паллаларини ва бошнинг орқа томонини деворга тегизиб туринг.
Гиламча устига планкага «тушиш»да, икки нуқтага таянинг — узатилган қўллар ва оёқ учлари. Вазифа — тос ва куракларни тўғри тутган ҳолда, танани товондан то бошгача тортиш.
Аслида планка ҳолатини иложи борича узоқроқ ушлашга ҳаракат қилиш керак, лекин бошланиши учун 10-20 сония ҳам етарли бўлади. Кейин бир неча сония бўшаштирасиз ва яна қайтадан такрорлайсиз.
Планкани бундан олдинги машқлар билан бирга бажариш метаболизмни ва бунга мувофиқ равишда ёғларни йўқотиш жараёнини ҳам тезлаштиришга ёрдам беради.
Манба: Daryo.uz