Маданият

Осонгина озишнинг 12 қоидаси

Озишни ният қилганларнинг кўпчилиги тезгина натижага эришишни истайди ва кескинчоралар кўришни бошлайдиҳали спорт залларида соатлаб машқ қилганҳали овқатемай очликдан силласи қуриган... Аммо организм устида ўтказилган бундайтажрибаларнинг оқибати яхши бўлмаслиги аёнОзиш бирданига амалга ошириладиганшошилинч тадбир эмасмахсус руҳий-жисмоний тайёргарлик биланрежа асосида ватизимли тарзда кечадиган ишдиБу ишга жиддий бел боғлаган бўлсангизқуйидагитавсияларимиз сизга асқотиши мумкин.

1. Тўғри овқатланинг

Вазнни меъёрга солиш 80 фоиз овқатланишга боғлиқ. Жисмоний тарбия билан шуғулланмай озиш мумкинми? Жавоб – ҳа. Фақат жисмоний машқлар билан озиш мумкинми? Жавоб – йўқ! Кунига 12 соатлаб шуғулланадиган спортчилар ҳам таомномасидаги маълум маҳсулотлардан воз кечишади. Демак, таом – асосларнинг асоси. Лекин жисмоний машқларни буткул тўхтатиш керак эмас. Жисмоний машқлар эришган натижангизни ушлаб туриш учун улар жуда муҳим.

2. Кузатишни ўрганамиз

Кафе ёки ресторанга борганингизда семиз одам ва чиройли қоматли инсоннинг қандай овқатланаётганига эътибор беринг. Улар орасида, албатта, фарқ бўлади, яъни еяётган таомининг миқдори ва сифатидагина эмас, ейиш тарзида ҳам. Бу борада чиройли қоматли кишидан ибрат олинг.

3. Ҳадеб тарозига чиқаверманг

Натижалар тез кўзга ташланмаётганини кўриб, ҳафсалангиз пир бўлиши ва озиш фикридан қайтиб қолишингиз мумкин.

4. Суратга тушишининг фойдаси бор

Парҳез бошлашдан аввал суратга тушиб олинг. Кейин маълум вақт ўтиб яна тушасиз. Бу шу вақт мобайнида эришган натижангизни солиштириш имконини беради. Натижа дарҳол кўзга ташланади.

5. Овқатни косага сузинг

Қуюқ овқатларни лаганда эмас, ҳар кимга мос косаларда ёки тақсимчаларда тортинг. Шунда ўз порциянгизни ейсизу, тўхтайсиз. Лаганда қанча таом еганингизни билмайсиз.

6. Ширинликдан воз кечмаймиз!

Егуликлардан кескин воз кечиш ярамайди. Агар аввалдан режа тузиб, унга амал қилсангиз, ҳар қандай маҳсулотдан ҳам оз-оздан еб кўришингиз мумкин. Ҳатто, шоколаду ширинликлардан ҳам.

7. Олдиндан тайёрланинг

Дам олиш кунлари ўзингизга бир ҳафталик таомнома тузиб, шу аснода егулик тайёрланг, порцияларга бўлиб музхонага жойланг ва режа асосида уларни тановул қилинг. Бунда оқсиллар, ёғлар ва углеводлар миқдорини назорат қилиш имкони туғилади.

8. Олинголингчалғиманг

Овқатланаётганда телевизор кўрманг, китоб ўқиманг, смартфонларга тикилманг. Улар сизни таомдан чалғитади, ниманиқанча еяётганингизни билмайсиз, таомдан лаззатланмайсиз. Эътибор билан овқатлансангиз, миядаги лаззат нуқталари етарлича қўзғалиб, тез тўясиз ва ортиқча еб қўймайсиз.

9. Ташаббусни қўлга олинг

Ҳаётингизни қизиқарли қилинг, фаол ҳаёт кечиринг. Кўпчилик бекорчиликдан, зерикканидан ҳам таом пишириб еяверади. Дугоналар билан учрашувлар (гаплар)ни ҳам ресторан-кафеларда эмас, масалан, саёҳатларда, табиат қўйнида, тарихий қадамжоларни зиёрат қилиш тарзида ўтказсангиз бўлади. Унда 1 соат тушлик учун вақт ажратасизлар-да, яна ҳаракатга тушасизлар. Бу ярим кун бир жойда ўтириб овқатланаверишдан анча яхши.

10. Тўйга борсангтўйиб бор

Бирон тадбирга борсангиз, қорнингизни тўйдириб боринг. Шунда дастурхондаги турли ноз-неъматлар иштаҳангизни қитиқлаб, кўп овқат еб қўйишдан ўзингизни ҳимоялаган бўласиз.

11. Алдамчи очликка ишонманг

Тушликдан кўп ўтмай яна қорнингиз очдек туюлса ёки нимадир егингиз келиб қолса (унутманг, бу алдамчи очлик), дарров кўчага чиқиб айланиб келинг, жисмоний машқ қилинг, бир стакан сув ичиб юборинг. Шунда ҳаммаси ўтиб кетади.

12.Вақтида овқатанишга ўрганинг

Жуда очқаб кетган организм ўзига керагидан кўпроғини талаб қилади, меъёрдан ортиқ калорияни эса организм ёғгаайлантириб захирага олиб қўяди. Шу сабабли нонушта ёки тушликни ўтказиб юборишни хаёлингизга ҳам келтирманг.

Шаҳина тайёрлади

Манба: Darakchi.uz