Савдо тармоқларида ойнали юзаларни тозалаш учун кўплаб махсус воситалар тақдим қилинади, лекин уларнинг кўпчилиги аллергия чақиради ва атрофдаги одамлар учун зарарли.
Уй шароитида тайёрланадиган воситалар эса бу вазифани жуда яхши уддалайди, анча арзон ва зарарсиздир. Сизнинг эътиборингизга бундай воситалар тайёрлашнинг бир нечта усулларини ҳавола қиламиз.
Бизга қуйидагилар керак бўлади:
-
Картошка
Картошкани тенг иккига ажратинг ва бу бўлакларни ойна юзасига суринг. Бир неча дақиқадан сўнг унга 1 литр сув ва 1 ош қошиқ сирка аралашмасидан сепинг, кейин эса газета билан артиб ташланг.
-
Пиёз
Оддий пиёз нафақат кирларни тозалайди, балки ҳашаротларни ҳам ҳайдайди. Бу ерда ҳам юқоридагидек: кесилган пиёз билан ойна юзасини артинг, бир неча дақиқадан кейин эса 1 литр сувга 1 ош қошиқ сода қўшиб тайёрланган аралашмадан сепинг. Эски газета билан артинг.
-
Лимон
Битта ўртача катталикдаги лимон шарбатини уч ош қошиқ табиий сирка ва бир стакан сув билан аралаштиринг. Эритмани ойна юзасига сепинг ва микрофибрали латта билан артиб ташланг.
-
Маккажўхори крахмали
Икки ош қошиқ крахмални бир стакан сирка билан аралаштиринг, уни ойнанинг кирланган жойларига суринг ва бир неча дақиқадан кейин ҳўл латта билан артинг.
-
Спирт, сирка ва лимон шарбати
Воситанинг ҳар бир таркибий қисми юқори самарадорлиги билан ажралиб туради, шунинг учун у витриналар, автомашиналар ва бошқа юзалардаги ҳатто кетиши жуда қийин бўлган доғларни ҳам йўқотишга ёрдам беради. Бунинг учун ярим стакандан сирка ва спирт, шунингдек бир стакан сув ва ¼ стакан лимонни аралаштириш керак. Тайёр бўлган воситани ойна юзасига сепинг ва бир неча дақиқадан кейин уни латта билан артинг.
-
Лимон, минерал сув ва маккажўхори крахмали
Яримта лимон шарбатини икки стакан газланган минерал сув ва бир чой қошиқ крахмал билан аралаштиринг. Аралашма ойна юзасини чанг, кир ва бактериялардан ажойиб тарзда тозалайди.
Манба: Daryo.uz