Зарур масаллиқлар: 1 ст. ясмиқ дони (чечевица), биттадан қизил булғор қалампири ва помидор, 1 бош пиёз, 1 бўлак селдерей кўкати, ўсимлик ёғи, ярим чой қошиқдан қора мурч ва зира, туз.
Тайёрланиши: 1. Пиёз ва сельдерей кўкатини тўртбурчак шаклда майдалаб тўғраб, қиздирилган ўсимлик ёғида қовуриб олинг.
2. Тўғралган помидор ва булғор қалампирини ҳам қўшиб, енгил қовуринг.
3. Тозаланган ясмиқ донини тузли сувда қайнатиб олинг. Пишгач, асосий масаллиқларга қўшинг-да, мурч, зира ва туз солиб таъмини созланг.
4. Таом янада мазали бўлиши учун 10 дақиқа паст оловда димланиши лозим. Сўнг идишга сузиб, кўкатлар ва сметана билан безатишингиз мумкин.
Тайёрланиш вақти: 40 дақиқа
5 кишилик
Манба: Darakchi.uz