Парҳез сақлашга қатъий қарор қилдингизми? Рухсат берилган озиқ-овқатлар рўйхатини тузиб чиқдингизми? Ортиқча вазн билан курашга тайёрмисиз?
Қуйида келтирилган бир неча оддий маслаҳатлар сизга ҳавасни келтирадиган нарсалардан ўзингизни тийишга ва олдингизга қўйган мақсадингизга эришишга ёрдам беради.
Бошланиши учун
- Календарда «янги ҳаёт»нинг бошланиш кунини белгилаб қўйинг.
- Яқинларингиздан қўллаб-қувватлаш ҳақидаги ваъдасини олиб қўйинг.
- Олдингизга эришиш унчалик қийин бўлмаган кунлик ва ҳафталик мақсадлар қўйинг.
- Жисмоний фаоллик режасини тузинг. Оз-оздан бошланг, кейин аста-секинлик билан юкламаларни ошириб боринг. Қисқа бўлса ҳам, жадал суръатли машқлар узоқ давом этадиган чарчатувчи машқлардан кўра самаралироқ эканлигини ҳисобга олинг.
- Овқатланишдан олдин таомни мобил телефон ёрдамида расмга туширинг, бу сизга иштаҳангизни назорат қилишга ёрдам беради.
Еб бўлдингизми? Ишлаб беринг!
«Қабул қилинган» калорияни сарф қилиш учун талаб қилинадиган вақт ва кучни ҳисобга олишни бошлашингиз билан буғда пиширилган балиқ, сабзавотлар ва бошқа «зерикарли», лекин фойдали бўлган таомлар сизга қовурилган картошка ва музқаймоқдан ҳам мазалироқ бўлиб туюла бошлайди.
Ўтказилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, қўлига таомнинг ёнидан олинган калорияни сарф қилиш учун зарур бўладиган югуриш ёки тез юриш дақиқалари сони кўрсатилган таомнома топширилган одамлар одатдагидан кўра анча камроқ еган. Хаёлингизга ноз-неъматлар ҳақидаги фикрлар келиши билан оқибатларини йўқотиш учун қанча куч сарф қилишга тўғри келишини кўз олдингизга келтиринг!
Ҳаддан ташқари берилиб кетманг!
Бу мавзуга бошингиз билан шўнғиб кетманг: ҳаётда парҳез муаммолари ва озишдан ҳам бошқа қизиқроқ нарсалар бор!
Манба: Daryo.uz