Биласизми?

Пластик карта банкоматда тиқилиб қолса нима қилиш керак?

Мижознинг банк карталари камдан-кам ҳоллардагина банкоматга тиқилиб қолади. Тиқилиб қолишига асосий сабалар: қурилма хатолиги ёки фирибгарлик ҳолати. Daryo.uz бу каби ҳолатларда нима қилиш кераклиги борасида маслаҳат берди.

Нима қилиш керак?

Ваҳима қилишга шошилманг: беш дақиқа кутинг. Агарда банкомат картангизни қайтармаса ҳаракатни бошланг. Аввалига мижозларни қўллаб-қувватлаш хизматининг рақамларини топинг. Ушбу маълумотлар банкоматда мавжуд. Рақамга қўнғироқ қилинг, сизга малакали мутахассислар маслаҳат беришади.

Кенг тарқалган иккита алгоритм мавжуд:

  • Оператор картани қачон ва қаердан олиб кетиш мумкинлигини айтади: уни банкоматдан шунчаки банкоматга хизмат кўрсатувчи инкассаторлар олиб кетади;
  • Картани қайтармасдан, шунчаки йўқ қилиб юборишади — хавфсизлик учун, сиз уни қайта тиклайсиз.

Асосий маслаҳат: банкомат картангизни ютиб юбориши билан ўз банкингизга қўнғироқ қилиб, уни блоклатинг. Нима сабабдан эканлигини аниқ айтинг «банкомат қайтариб бермаганлиги сабабли, хавфсизлик нуқтаи назаридан», деб.

Шунингдек, банкоматга хизмат кўрсатувчи муассаса билан ҳам боғланишни унутманг. Улар сизга ёпилган картани қандай қилиб қайтариб олиш мумкинлиги борасида тушунча беришади.